#кино_тавсия
"ҚИШ УЙҚУСИ" (2014)
Турк киносини фақат дабдабали тарихий сериаллар орқали таниган аксар томошабин Нури Билге ЖЕЙЛАН номини эшитмаган бўлиши мумкин. Шундай бўлиши табиий, муаллифлик фильмларининг аудиторияси катта бўлмаган ҳеч қачон. Аммо Жейланни кинонинг хос муҳиблари кашф этганига анча бўлди. Режиссёрнинг “Қиш уйқуси” номли фильми 2014 йил нуфузли Канн кинофестивалида “Олтин пальма япроғи”га муносиб кўрилган эди.
Антон Чеховнинг “Аёл” номли ҳикояси асосида суратга олинган картина инсон руҳияти, унинг турфа пучмоқлари ҳақида. Фильмнинг бош қаҳрамони – Ойдинбей (Халук Бильгинер) собиқ актёр, Кападокияда меҳмонхонаси бор, бу ерда у турмушидан ажраган синглиси Нежла ва ёш рафиқаси Ниҳол билан бирга яшайди. Воқеалар атроф-жавониби қор ила қопланган шу ҳудудда бўлиб ўтади, бамисоли бу инсонлар жамиятдан яккаланган, ўз қобиғида яшаётгандек туюлади.