Ҳозир тарихий мавзуда асл ҳақиқатни айтиш учун ҳамма имконият бор, ҳеч қандай соц-поц реализмга ўрин қолмаган. Навоий ва Бойқарони бир-бирига қарши қўйишга ҳам ҳожат йўқ. Таассуфки, эркинлик топилган замонда маҳорат етишмаяпти. Бугун чиқаётган энг зўр тарихий фильм техник имкониятлару компюьтер графикаси учун сарфланган миллиардларни четга сурсак, режиссура, актёрлик, операторлик санъати бобида олдинги киноасарларнинг қаршисида шалвираб қолиши тайин. “Ҳар тўкисда бир айб” деганлари шуми? Холисанилло айтсак, бизга аввалги замондаги маҳорату ҳозирги даврнинг эркинлиги керак. Ана шунда орзу қилганимиз тарихий фильмлар экранга чиқади.
👉@shohruxabdurasulov
👉@shohruxabdurasulov