Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар, гўзал қизлар!Сиз азизларни нафосат ва гўзаллик рамзи бўлган "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан ўзим ва Шўртан газ кимё мажмуаси жамоаси номидан самимий муборакбод этаман!
Сизлар оила ва жамиятнинг асосий таянчи, меҳр ва садоқат тимсоли, ҳаётимизнинг файзи ва кўркисизлар!
Сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтидор ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда ҳам хотин-қизларнинг нафақат ишлаб чиқариш жараёнларида, балки ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги ва ташаббускорлигини рағбатлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Уларнинг илмий фаолиятдаги, спортдаги ва билимлар беллашувларидаги юқори натижалари жамоамизнинг фахрига айланмоқда.
Фидойи ва билимдон аёлларимизнинг жамоамиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси, меҳри ва садоқати таҳсинга сазовордир.
Қадрли аёллар!Сизларни яна бир бор бугунги гўзал байрам билан самимий қутлаймиз. Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, кўнгил хотиржамлиги, касбий фаолиятингизда ва шахсий ҳаётингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Аёллик бахти, бекалик тахти ва оналик мартабаси ҳамиша Сизларга ҳамроҳ бўлсин!
Ҳурмат ва эҳтиром билан,
Шуҳрат Асланов
"Шўртан ГКМ" МЧЖ Бош директори@sgcc_uzb|
@shgkm_uzb|
@sgcc_yi