Даврон Файзиев dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон Про Лигасида университет жамоаси ўйнайди. ФарДУ Клуби ҳақида нималарни биласиз?
Яқин Шарқ давлатларида университетлар жамоалари орасида турли лигалар ташкил қилинади. Унда футболчи талабалар ҳақиқий футбол шоусини яратиб, катта стадионларни футбол мухлислари билан тўлдирганларига кўп бор гувоҳ бўлганмиз.
Ниҳоят, асоси талабалардан иборат жайдари жамоа Ўзбекистонда ҳам бор – бу "ФарДУ". Фарғона давлат университети профессионал мақомда футбол клуби ташкил қилган ягона ОТМга айланиб олди.
Жамоани қўллаб-қувватлаётган университет раҳбарияти ҳурматга лойиқ, сабаби ҳамма олийгоҳларда ҳам футболга бўлган эътибор у қадар юқори эмас.
"ФарДУ" бу йил тарихда илк бор Про лига мусобақасида иштирок этиши кутилаётир. Куни кеча Ўзбекистон Кубогига қуръа ташлаш маросими ўтказилди ва клуб "Навбаҳор" ва "Нефтчи" каби номдор жамоалар билан бир гуруҳдан жой олди.
Айни пайтда "ФарДУ"га Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, "Шуҳрат" медали соҳиби Сергей Лебедов мураббийлик қилмоқда. Тажрибали мураббийнинг жамоасидан кутилаётган умидлар катта. Футболни талабаликдан шакллантириш қандай бўлишини бир кўрсатиб қўйишсин!