https://uzdaily.uz/ru/92694/temu-i-uzpost-zakliuchili-partnerstvo-dlia-uluchsheniia-uslovii-dostavki-v-uzbekistane/Ўзбекистондаги тадбиркорларнинг хаёлини “кулранг” импорт тўғрисидаги хавотирлар эгаллади. Солиқларни виждонан тўлаётган ва ўз бизнесларини ривожлантиришга бел боғлаган ишбилармонлар энди ҳақиқий хавф - номутаносиб рақобат билан юзма-юз келмоқда. Теmu божхона тартибларини четлаб ўтиб, товарларни арзонлаштирилган нархларда таклиф қилиши мумкинлигини инобатга олмасликнинг иложи борми? Бу худди спорт майдонида қоидаларни бузиб, лекин гол ураётган ўйинчи пайдо бўлгандек гап.
Савол: маҳаллий сотувчилар бундай шароитларда қандай рақобатлаша олади? Буни оддийгина қилиб қийинчилик деб атай олмаймиз, чунки бу яшаб қолиш учун чинакам курашдир! Барчамиз биламизки, спортда асосийси ҳалол ўйин ўйнаш, худди шу нарса бизнесда ҳам ўта муҳим.