ЎТГАН ЙИЛ
Бу дунёга сиғиб
эди ўтган йил,
кетворган бир йигит эди ўтган йил,
балиқдай умрининг
ойдай ўн икки
тангасини йиғиб еди ўтган йил.
Менинг аравамда
зоғора билан,
ўз юраги чалган ноғора билан
юлдузни
бенарвон урмоқчи бўлиб,
ўтиб кетди тешик тоғора билан.
Бир томчи кўзёшдек
юрак юкиниб
кўнглига олди бир осмон юкини,
Мансур Ҳаллож янглиғ
ўтган йилнинг ҳам
қолмади дунёда кўрмаган куни.
Бўғзини куйдирган оҳ
ҳижрон бўлиб,
вишиллар
эшикда қиш нолон бўлиб,
майли,
илон бўлиб келсин Янги йил,
келсин,
майли,
фақат оқ илон бўлиб.
Калиши йиртилган
онам Ватанга,
Ватан эса ўхшар фақат онамга,
онамнинг корига ярар лоақал
оқ илон кўз тиккан
ўн икки танга.
3.01.2025
Шуҳрат Азизов
@sheriylahzalar
Бу дунёга сиғиб
эди ўтган йил,
кетворган бир йигит эди ўтган йил,
балиқдай умрининг
ойдай ўн икки
тангасини йиғиб еди ўтган йил.
Менинг аравамда
зоғора билан,
ўз юраги чалган ноғора билан
юлдузни
бенарвон урмоқчи бўлиб,
ўтиб кетди тешик тоғора билан.
Бир томчи кўзёшдек
юрак юкиниб
кўнглига олди бир осмон юкини,
Мансур Ҳаллож янглиғ
ўтган йилнинг ҳам
қолмади дунёда кўрмаган куни.
Бўғзини куйдирган оҳ
ҳижрон бўлиб,
вишиллар
эшикда қиш нолон бўлиб,
майли,
илон бўлиб келсин Янги йил,
келсин,
майли,
фақат оқ илон бўлиб.
Калиши йиртилган
онам Ватанга,
Ватан эса ўхшар фақат онамга,
онамнинг корига ярар лоақал
оқ илон кўз тиккан
ўн икки танга.
3.01.2025
Шуҳрат Азизов
@sheriylahzalar