Postlar filtri


Амирқул Пўлкан dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Shabnam”
Amirqul Poʻlkan sheʼri

Shohrux Usmonov oʻqidi
https://t.me/amirqulpulkan


Амирқул Пўлкан dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ИНСОН

Амирқул Пўлкан шеъри

Бонужон Азамат қизи ўқиди

https://t.me/amirqulpulkan


Амирқул Пўлкан dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#tanlov_uchun

Botirlar

Amirqul Po'lkan she'ri
Muhammadali G'afforov o'qidi

https://t.me/amirqulpulkan


Амирқул Пўлкан dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ижро

Отам Амирқул Пўлкан ўғлига бағишлайман


Жангчи

Амирқул Пўлкан шеъри

Ислом Али ўқиди

https://t.me/amirqulpulkan


Nurmuhammad Abduzoir dan repost
Auksion

Kitob nomi: Jazba
Muallif: @Jontemir_T (Jontemir)
Nashriyot: Akademnashr
Kitob: 288 bet.
Nashr etilgan yil: 2022


Auksion
@Nurmuhammad_Abduzoir telegram kanalida,
16-yanvar, bugun 19:00 dan
17-yanvar soat 22:00 gacha
davom etadi...

Shu muddat ichida kim eng baland narx taklif qilsa kitob oʻsha kishiga sotiladi.


P/s:
Jazba – Jontemirning ikkinchi sheʼriy toʻplami boʻlib, "Izlam" ruknida nashr etilgan.

Bu auksionning muallifga umuman aloqasi yoʻq,
Kitob oʻzimniki, auksionni ham oʻzim qilyapman.

Boshlangʻich narx: 100 ming soʻm


Qiziquvchilar bexabar qolmasin, eʼlonni imkon qadar tarqating.

@Nurmuhammad_Abduzoir


Noyob kitoblar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шоирнинг ўзидан шеър эшитинг


* * *

Ўғир тўла ар-па-лар
Орқа олдим шар-па-лар
Қоронғуни кап-па-лар

Йиртиқ элакда тап-тап
Эландим-о э-лан-дим

Тўлғонади йўл-ла-рим
Боғланғондир қўл-ла-рим
Аждар ичган кўл-ла-рим

Синиқ бешикда тап-тап
Тебрандим-о теб-ран-дим

Кўзим манга на дар-кор
Қоним ўйнайди чап-пор
На тасбеҳ бор на зун-нор

Ёпиқ эшикда тап-тап
Тиландим-о ти-лан-дим

Ичу тошим сар-ғиш-дай
Деворларим гар-диш-дай
Қўшиқларим қар-ғиш-дай

Бузуқ чархингда тап-тап
Тўлғандим-о тўл-ған-дим

Тош елкамда ин-қил-лар
Томирда ғам зир-қил-лар
Жон чиқолмай чир-қил-лар

Йиртиқ элакда тап-тап
Эландим-о э-лан-дим

Азиз САИД


Шоирнинг китобини олишни истаганлар диққатига

📚 «Вақт манзили»
© Азиз Саид
📓 Қалин муқова, 224 бет
📖 Янги
💵 65 000 сўм
☎️ @Nurmuhammad_Abduzoirov

Бу китоб Тошкент. Қатортолдаги book.uz китоб дўкони ва фақат менда бор. Тўғри ўзимга алоқага чиқсангиз, шоирдан алоҳида сиз учун дастхат олиб, юборишим мумкин китобни.

book.uz китоб дўконида ҳам, менда ҳам етказиб бериш хизмати мавжуд.

@eskitob


Nurmuhammad Abduzoir dan repost
TOMOSHADAN SOʻNG

(Shams-i-Qamar teatri aktyori Muxtor Asrorovga)

Laʼnati kitoblar...
keldi halqumga,
Gʻorat qildi tinch hayotimni.
Toʻldirib ichimni zahar-zaqqumga,
Tortib oldi bor bisotimni.

Jaydari tilimga qoʻshib iltifot
Jazm etdimmi burro soʻzlashga?
Oqibat, atvorim oʻz toʻdamga yot,
Oq uyurda yagona qashqa.

Jin ursin barini...
Irkit oʻrdakcha
Esh boʻlmadi sira zotiga.
Kalaka qildimi, taqdir
oʻrkachday
Tosh bostirdi qush qanotiga.

Zarilmidi unga yana bir raqib,
(Butkul nohaq emasdim garchi.)
Afsus, it qargʻagan Kafkani oʻqib,
Soʻzlab qoʻydim otamga qarshi.

Laʼnati kitoblar...
Yoʻqolsin bari!

8.01.2025

@Nurmuhammad_Abduzoir


Nilufar dan repost
***
Turkonning allasin koʻrdim,
Turonning yallasin koʻrdim.
Sherlar narasinimas
Sirtlonlar galasin koʻrdim.

Qushlari janubga uchgan
Tushlari bodalar ichgan.
Haqiqat qidirgan odamning
Hushlari tavbalar quchgan.

Ilonlar poʻstini yechgan,
Ne qilsin, doʻstidan kechgan.
Tongin zimiston etib
Pushaymon qildirar kechga.

Haqiqat - devorga ildim,
Adolat – devorga ildim.
Shoqollar sirtmoq tutar
Bu elni taqdirin bildim.
Bu elni taqdirin bildim!

Gadoga tekkani qusur,
Qayerdan boshlanar huzur.
Isyonni ichga yutishni
Avvaldan bilmabman, uzr.
Quldorning yo‘rig‘i - qullik
Maqtagan boliga qulluq.
Tilini tishlagan el-u
Vatanning holiga qulluq!

Vatanning holiga qulluq!

© Nilufar

@Nilufar_Ergasheva


Қани, шаробдан қуй – бошқа не дейин –
Ҳукумат бир томон, жонинг бир томон бўлса.
Хаёлпараст шоир сенга ҳам қийин,
Элим деганинг бир оломон бўлса.

Бугун сочларингнинг оқлари кўпроқ,
Йиллардан-йилларга ўтгансан кўчиб.
Онадай ғамгусар пойингда тупроқ,
Қуш каби кетмадинг олисга учиб.

Оёқдан нам ўтар қон кечган палла,
Гоҳ бўйнингда дор, гоҳ қўйнингда дилдор.
Ёниб ҳақиқатни айтдинг баралла,
Патинкам тешик деб айтмадинг бир бор.

Барчасини бир кун қаро ер ейди,
Ватан яшар кўзинг қоралиғида.
Чўлпонни отганлар ҳақиқат дейди,
Яшадинг икки ўт оралиғида.

Маддоҳлардан бездинг, юракни эздинг,
Жигарингни бўлдинг тозиларга ҳам.
Қамоқни ҳам кездинг – барини сездинг,
Тупуриб қўйгансан қозиларга ҳам.

Қайдадир увласа ёлғиз бир бўри,
Бўрининг овози сўзсиз бўзингдир.
Сенга тожу тахтмас – аталган сўри,
Шоир – Ватан сенинг айтар сўзингдир.

Қоронғу кечада ёқиб ўтдинг шам,
Сен ғамлаб яшадинг қишга ўтинни.
Орсизлар ўрисга чопқиллаган дам,
Босқинчи деб айтдинг золим Путинни.

Пул учун соч юлар шаллақи аёл,
Пул учун гапирар оғзи қийшиқ бой.
Фақат инсон қодир суришга хаёл,
Итга ватан бўлар қорни тўйган жой.

Бу дунё Ҳайёмнинг ўткинчи туши,
Пахталар тергансан оғриганча бел.
Эркинлик сасидан оққандир ҳуши –
Каримов даврида оғзи юмуқ эл!

Ким бошини эгган, ким алам ютган,
Кўрдинг – кўрмаганнинг кўрганларини.
Мошин навбатида кимлар унутган,
Нонга қатор навбат турганларини.

Бош эгса ошиқлар бошини эгсин,
Маъшуқ қўлида чалинганда най.
Қўлингдаги қадаҳ лабингга тегсин,
Самарқанднинг гўзал маликасидай.

Қани, шаробдан қуй, бошқа не дейин,
Балки ҳаётингга муҳаббат меҳмон.
Хаёлпараст шоир сенга ҳам қийин –
Севгидан устундир бир Ўзбекистон!

2.01.2025.

Талант ТОЛЕРАНТ

@sheriylahzalar


ЎТГАН ЙИЛ

Бу дунёга сиғиб
эди ўтган йил,
кетворган бир йигит эди ўтган йил,
балиқдай умрининг
ойдай ўн икки
тангасини йиғиб еди ўтган йил.

Менинг аравамда
зоғора билан,
ўз юраги чалган ноғора билан
юлдузни
бенарвон урмоқчи бўлиб,
ўтиб кетди тешик тоғора билан.

Бир томчи кўзёшдек
юрак юкиниб
кўнглига олди бир осмон юкини,
Мансур Ҳаллож янглиғ
ўтган йилнинг ҳам
қолмади дунёда кўрмаган куни.

Бўғзини куйдирган оҳ
ҳижрон бўлиб,
вишиллар
эшикда қиш нолон бўлиб,
майли,
илон бўлиб келсин Янги йил,
келсин,
майли,
фақат оқ илон бўлиб.

Калиши йиртилган
онам Ватанга,
Ватан эса ўхшар фақат онамга,
онамнинг корига ярар лоақал
оқ илон кўз тиккан
ўн икки танга.

3.01.2025

Шуҳрат Азизов

@sheriylahzalar


Nurmuhammad Abduzoir dan repost
ИРОНИЯ

Оғзи бўш экан-да.
Айтиб юборган:
"Мана,
оёғимда
йиртиқ пойабзал."
Ахир,
чориғини киймай,
бекорга
Қўлида кўтариб юрибдими халқ?

Шукур қилмайдими,
Боқмайдими элга:
Овози чиқмасдан,
ахир,
ҳар ёқда
Тортиниб-қимтиниб,
қисганча елка
Яшаб юрибди-ку ялангоёқлар.

01.01.2025

@Nurmuhammad_Abduzoir


Чори Авазнинг мухлислари борми, шеър айтишни, эшитишни соғиниб юрганларчи?!

Каналда анчадан бери аудиочат қилмагандик. Юқоридаги постни шеърсевар дўстларга иложи борича кўпроқ улашинглар.

@choriavaz — Бу Чори Аваз ижодига бағишланган саҳифа. Кеч соат 9 гача ўзингизга маъқул шеърларидан танлаб туринг. Насиб, шоирнинг ёниқ шеърларидан тинглаймиз!

@sheriylahzalar


"Шеърий лаҳзалар"да бугун соат 21:00да Чори Аваз ижодига бағишланган мушоира бўлади.

@sheriylahzalar


Бугун Чори Аваз туғилган кун!

​​СЪЁМКА ПАЙТИДА

Режиссёр жилмайиб яхши гаплашди,
Актёрларга роллар ҳаммаси аниқ.
Аммо режиссёрнинг дили ғаш эди –
Негадир бир актёр келмади? У йўқ.

“Топамиз, унчалик қийин роль эмас,
Биргина кўриниш, биргина кадр”.
Бир йигитни топиб ўша ролга мос,
Ролни тушунтирди қўл силтаб бир-бир.

Йигит режиссёрга олди-ю қараб,
Қайтарди юракдан сизган нолани:
“Она мурдасидан ўтасан ҳатлаб,
Чоҳга ирғитасан мурғак болани”.

Съёмка бошланди:
Қирқ биринчи йил,
Фрицлар топташар битта қишлоқни.
Учраган нарсани айлашмоқда кул,
Буйруқ – қонга бўяш ерни – тупроқни.

Мана ўша кадр:
Қўлда автомат,
Онанинг мурдаси беланган қонга,
Она – мурда кўксин сўрмоқда гўдак,
Йигит қадам ташлар ўша томонга.

Ҳамма жим.
Режиссёр эса бақириб
Йигитга уқтирар –
Қаттиқ торт, силтаб.
Йигит қайтиб келиб
(Қотиб қолди у)
Гўдакни олди-ю, кетди қалтираб.

Қўлчаларин силтаб чинқирар гўдак,
Йигит чор атрофга боқар термулиб.
Сония ўтмасдан ҳатто айтгудак,
Халойиқ томонга чопди энтикиб.

Расво қилди!
Стоп!
Такрорлаш керак!
Йигит томон чопди терлаб, дарғазаб.
Она кўксин қўмсаб йиғлайди гўдак,
Режиссёр уқтирар қайта-қайталаб.

Йигит яна йўлда. Жим-жит тўрт томон.
Мана сўнгги лаҳза, сўнгги бир қадам.
Гўдак кўкрак сўрар оғзи-бурни қон.
Йигит автоматни отди бу гал ҳам...

Режиссёр қайтадан ялиниб кўрди:
Тушунсанг-чи, ука,
Бу кино, кино!
Инсонлар бундан ҳам баттар хор эди,
Буни кўриш керак бутун бир дунё.

Яна уриниб кўр,
Эпла, илтимос!
Ҳақиқий фашистни қайдан топаман.
Ўзингни қўлга ол бир муддат холос,
Тушун, уч соатдан буён чопаман.

Йигит бош кўтарди аранг ва маъюс,
Автобус томонга қадам ташлади.
Ҳеч кимга қарамай, демай бирон сўз,
Фашист мундирини еча бошлади.

© Чори Аваз

@Sheriylahzalar


***

Руҳимда бир Иблисми, Илоҳ
Маҳв этади курашсиз, жангсиз.
Яшай десам, ҳаёт бежило,
Кетай десам, ўлим ҳам рангсиз.

Шундай кечар фасл ҳам, йил ҳам,
Бешафқатдир дераза орти.
Мен ям-яшил боғларга илҳақ
Жиним суймас қорани ортиқ.

Бир муштипар мусича бўзлар:
"Ёзмайсан-а ўлим ҳақида?"
О, бу кўзлар, дилафгор кўзлар
Мунг кезади туб-туби қадар.

Жон-жонимдан ўтганда аёз,
Қайта-қайта чиқиб йўлимдан
Шу илтижо таъқиб қилар боз,
Шу илтижо асрар ўлимдан:

"Ёзмайсан-а ўлим ҳақида?"

Нурмуҳаммад АЗИЗ

@Sheriylahzalar


Mutolaa dan repost
📢 Yilning eng kutilgan kechasi - "Qo'rboshilar qo'shig'i" she'riyat spektakliga marhamat!

🎙️ She’riyat va adabiyotga oshufta qalblar uchun, O‘zbekiston Yoshlar ishlari agentligining “Mutolaa” loyihasi hamda O‘zbekiston Milliy kutubxonasi hamkorligida “MUTOLAA’DA SHE’RIYAT” teatrlashtirilgan kechasini taqdim etadi.

➡️ Dastur bosh qahramoni: yosh va iste'dodli shoir Najmiddin Ermatov

➡️ Dastur mehmoni: taniqli aktyor va shoir Erkin Bozorov

🔖 So‘z va adabiyot muxlislarini 12-dekabr (kuni) soat 18:00 da O‘zbekiston Milliy kutubxonasida kutib qolamiz.

👇 Ro’yxatdan o’tish uchun:
https://forms.gle/JXuWztq9yywF8wbNA

👤 Yilning eng eksklyuziv tadbirini aslo o'tkazib yubormang!

Telegram | Instagram | YouTube


* * *


Кет десанг, ўшал он кетгум эҳтимол,
Кўз ёши қилмасдан,  видолар айтиб.
Фақат қулоғинга шуни қуйиб ол,
Мен баҳор эмасман, келмайман қайтиб!

Бир бор нигоҳингдан сачрамаса ўт,
Ишқингда озгина сезсам камомат.
Ҳатто бирон бора безовта қилмай,
Сени тарк этаман абадул абад!

Сўзингдан зарданинг эсса шамоли,
Ҳиёнат шарпасин сезсам бир марта.
Ё қўнмас учоққа оламан миниб,
Ё қайтмас поездга оламан чипта!

Сен шунга амин бўл!
Менинг сўзим сўз!
Бошқа бир манзилни қолсанг гар кўзлаб.
Мендан бир умрга умидингни уз,
Ҳатто изимни ҳам топмайсан излаб!

Xижолат ҳам қилма, ахтарма узр,
Карвоним бошини бураман йўлдан.
Малол олганингни озроқ ҳис қилиб,
Керак эмаслигим англасам бўлди!

Жудолик жонимга қилса ҳамки қасд,
Айрилиқ ўлимга элтса ҳам охир.
Бази  енгил-елпи туйғулардан ҳам,
Менинг ғуруримнинг тошлари оғир!

Янчиб ташласа ҳам соғинч – тегирмон,
Кўнглим юрагимдан келса ҳамки зўр.
Сен яна юз йилча бўлгин-у омон,
Бу қайтар дунёнинг  томошасин кўр!

✍Малика Тавфиқ

@sheriylahzalar


zouᴉɹɥǝW dan repost
***
Tark etmoq xayoli naqadar jozib,
Qalbni uyg’oq tutar bu xil ishtiyoq.
Yillarni yashadim aqldan ozib,
Men qora odamman, boshqalar oppoq.

“Ket” deb sado berar har bir hujayram,
Yo’limni buraman, ochaman so’qmoq.
Kimningdir ishqida yongan chog’im ham,
Ayrilmoq istayman undan, ayrilmoq.

Hijrondan tug’ilgan tuyg’u ulkandir,
Ulg’aytsa, ayriliq ulg’aytar ko’proq.
Ba’zida kibrimga bo’laman bandi,
Ba’zida boshimdan sochaman tuproq.

Daraxtga o’xshayman shamolga oshiq,
Fasllar ishqimga qo’shar harorat.
Kun kelar, turg’unlik qiynamas ortiq,
Kun kelar, osmonni quchaman xushbaxt.

Dardga toqat qilar yuragim –sabiy,
Umrimni yasharman hayratga to’lib.
Otamdan, onamdan ketganim kabi,
Dunyodan ketarman suyukli bo’lib.

Ungacha tark etmoq xayoli g’olib,
Ungacha umrimni qurshaydi farah,
Ungacha men uni sevaman yonib,
Ungacha shamolga aylanar daraxt.

✍️MehrNoz

@mehrnoz_abbos

570 0 13 1 13

SAHROYI dan repost
"ДАРВЕШ ҚЎШИҒИ" керакми?!

Жигарлар, Жонтемирнинг "Дарвеш қўшиғи" китоби кимга керак бўлса, мана бу @Nurmuhammad_Abduzoirov
телеграм эгасига
ёки
93 558-96-78 рақамига
алоқага чиқаверасиз.

Китоб муаллиф дастхати билан қўлингизга етиб боради.

Чекка ҳудуддагилар, куюнманг, Ўзбекистоннинг исталган ерига почтадан юборилади. Почта пулини эса ўзингиз тўлайсиз. Лекин бу жуда камхарж. 5 ё 10 минг атрофида бўлади адашмасам.


"Дарвеш қўшиғи" 2018-йил академнашр нашриётидан чиққан.

КИТОБ НАРХИ : 80 минг сўм.

Ишонинг, бу китобни бошқа ҳеч қаердан тополмайсиз!

Яна эслатиб ўтаман, китобни олмоқчи бўлганлар мана бу рақам 935589678 ва @Nurmuhammad_Abduzoirov га мурожаат қилишсин.


#sevimli_tarona

Если я к тебе не вернулась
Значит наступило зима...

@sheriylahzalar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.