Менга ҳеч нарсани қилмагин ваъда,
Аҳд билан гапирма оддий гапни ҳам;
Ахир, билмайсан-ку қайси бир жойда
Камлигин билдириб қўйишин олам.
Гарчи меникисан соч толанггача,
Гарчи меникидир хатоларинг ҳам.
Барибир қўрқаман – қай бир лаҳзада
Кўнглимга нимадир қилмаса алам.
Бахт ахир ёзилмас ҳар бир қадамда,
Ҳаммаси ўткинчи: ғам, ташвиш, ғазаб…
Барибир қўрқаман – бир оний дамда
Нотўғри йўл томон бурмаса асаб.
Гўзал изҳорларни қилмайман ҳавас,
Ҳеч нарса демасдан меники бўл, бас!
Жўрабек РАМАЗОН
https://t.me/shamsinurijodi
Аҳд билан гапирма оддий гапни ҳам;
Ахир, билмайсан-ку қайси бир жойда
Камлигин билдириб қўйишин олам.
Гарчи меникисан соч толанггача,
Гарчи меникидир хатоларинг ҳам.
Барибир қўрқаман – қай бир лаҳзада
Кўнглимга нимадир қилмаса алам.
Бахт ахир ёзилмас ҳар бир қадамда,
Ҳаммаси ўткинчи: ғам, ташвиш, ғазаб…
Барибир қўрқаман – бир оний дамда
Нотўғри йўл томон бурмаса асаб.
Гўзал изҳорларни қилмайман ҳавас,
Ҳеч нарса демасдан меники бўл, бас!
Жўрабек РАМАЗОН
https://t.me/shamsinurijodi