#кечинма
Мен бугун кимдандир умидни уздим,
Аммо бошин эгиб келмади роҳат…
Ҳаттоки аҳволим ўзгаришига,
Бекордир йигирма бешинчи соат…
Кулгуйим муддати кун ботгунича,
Тун кирса дардларим бўлади ҳалос…
Мен яхши бўламан тонг отгунича,
Фақат дардлар тунда эзади ҳолос…
Юракка дўқ уриб келади армон,
Орзулар оғзига талқон солади…
Қалбим оғриғига топилмас дармон,
Бироқ тонгда бари яхши бўлади…
Кузларга айландим, бахтга отиб ўқ,
Ҳеч қандай тасалли бермайди таъсир…
Ҳолимга ёз-кузнинг алоқаси йўқ,
Ўзгармам келса ҳам бешинчи фасл…
✍🏻Ясемин
https://t.me/shamsinurijodi