#БИЗ_ЙИҒЛАГАН_ОҚШОМЛАР:
52-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Ўзингни асра қизим, қалинроқ кийиниб юр. Шамоллаб қолма.
-Хўп дада.
Дадам мени олийгоҳ эшигигача келтириб қўйдилар. Домлам билан гаплашиб қайси манзилга пахта теримига кетаётганмизни сўраб олдилар.
-Қизим мен бир ҳафталарда кўришга бораман. Яхши кўрган овқатингни олиб бораман.
Эфнан даданг билан қучоқлашиб хайрлаш. Йўқ ақлим ва юрагим тортишувида ақлим устунлик қиларди. Дадангни сизларга берган азоблари эсингдан чиқдими? Ҳа Эфнан ақлга енгилди. Дадаси билан қуруққина хайрлашди. Қачон мехрибон қизга айланаман билмадим. Мен борган сари бағритош бўлиб бораяпман.
Барчамиз йиғилиб бўлгач афтобусларга жойлашдим. Бутун олийгоҳ ўқувчилар пахта теримига отландик. Бизни чаккароқ тумандаги мактабга жойлаштиришди. Қизлар спорт залига, йигитларни эса фаоллар залига жойлаштиришди.
-Қани матрасларни тезроқ эгаллаб олинг қолмайди ҳозир.
Курсдош йигитлар, университет ётоқхонасидан келган матрасларни биз учун эгаллаб туришарди.
-Зап курсдошларимиз борда, бизни ўйлашади.
Фазила бақувватгина эмасми матрасни тортиб кета бошлади.
-Сенлар ўтиргунингча мен бориб разеткани тагидан жой оламан. Телефонларни зарядлашга қулай. Йўқса бошқаларга ялиниб юрамиз.
-Тезлаш Фазила сени гавдангдан қўрқиб қизлар яқин бормайди югур.
Шахло Фазилани ундай бошлади.
-Бўпти сенларгаям жой оламан. Сумкамга қараб турларинг. Қайтиб келиб олиб кетаман.
-Хўп.
Биз Фазилани кутиб турдик, Шахзод, Феруз, Дамир, Салим курсдош йигитларимиз биз учун спорт залга матрасларни киритиб беришди.
-Эфнан беринг юкларизни ҳам олиб бориб бераман.
-Оввора бўлманг Шахзод ўзим олиб бораман.
-Қаранг аранг судраяпсиз, нозиккина қизга ярашмайди.
Шахзод тезликда юкларимни кўтарганча спорт залга қараб тез-тез юриб кетди.
Биз ҳаммамиз жойлашиб олганимиздан сўнг кечки овқатни нари бери қилиб ётдик. Бизни гуруҳдан фақат тўртта қиз келгандик. Мен, Шахло, Фазила, Ибодат. Тўртталамиз навбат билан овқатдан кейин идишларни ювадиган бўлдик.
Ўша тун қизлар ўзида йўқ шод, ҳали ўқишга жуда мослашмаган, пахта эса ўқишдан озод бўлишда бахона бўлганди. Эрталабгача ухламай гаплашиб чиқишди.
-Эеэе ухлаларинг, эртага эгатни ичида думалаб ётасанлар.
Қайсидир гуруҳ сардори бўлган қиз бақирди.
-На ўзи ухлайди. На бошқани ухлагани қўяди булар. Шунчалик гаплашгинг келса ташқарига чиқ.
Қизларни ярми ухлади жим бўлиб. Аммо ярмига гап таъсир қилмади.
Эртасига куз эмасми ҳаво бироз совуқ, кечаси кеч ётганимиз учун тургимиз келмайди. Аёл домлалар эса тезроқ туришга ундар. Далага кетамиз нонушта қилинг дея шошилтиришарди.
-Ҳамма ошхонага бориб бокалига чой ва сариёғ, шакар, нон олиб келсин. Бўлинглар тезроқ.
Биз тезда нонушта қилиб пахта ерга отландик. Қаторларлашиб пиёдалар йўлакчасини тўлдириб борардик. Пахта ер унча узоқ эмас экан. Фермер бизларни кутиб олиб ерни топширди. Ёрдамчиси эса биз талабаларга эгатларни бўлиб бера бошлади.
-Эфнан сиз билан ёнма ён тушсам майлими?
Ердан тушдими, осмондан тушдими ёнимда Шахзод пайдо бўлди.
-Бемалол, аммо йигитлардан узоқроққа тушиб қоласизда.
-Эеэ майли, сизларга пахтани чиқаришда ёрдам берақолай.
-Унда омад, чарчаманг.
-Эеэй Эфнан мен билан ким ўзарга мусобақа ўйнайсанми?
Ибодат фартугини таққанча эгатга тушишга тайёргарлик кўра бошлаётганди.
-Ибош мен қишлоқда ўсганман, пахта териш менга чўт эмас.
-Кўрамиз. Қани ким ютаркан.
-Қани кетдик унда.
Биз Ибодат билан мусобақага киришиб кетдик. Шахзод анча ортда қолиб кетди.
Давоми бор
https://t.me/shamsinurijodi