#ОЖИЗА-Робия:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
24-қисм
-Обрўли меҳмонлар булар. Шулар бўлмаса бизам ишимизни юрита олмаймиз.
-Ҳмм кўриниб турибди.
-Ке ўтир, толиқиб қолма,- Барно ошохонада ўтиришсркан дугонасини стулга ўтиришга таклиф қилди. Садоқат дилдан суҳбатлашаман деб ўйлаганди. Афсуски дугонаси жуда ўзгарган. Болалик вақтидан гаплашамиз деб оғиз жуфтлаганди:
-Барно эсингдами...
Аммо гапи чала қолиб Барно сўз бошлади.
-Садоқат қўшни қизни кўз олдимга олиб қўйибман. Оиласи бизчалик бой бўлмаса ҳам қизи чаққон. Ҳамма ишни билади. Бай бай уни таърифласам росааа ҳавасинг келади. Кўзинг тегмасин дейман.
Садоқатни дили оғриди. Садоқат ич-ичидан нимадир эзди. «Ҳавасинг келади», деб очиқдан-очиқ гапираётган дугонасининг бу сўзларида илгари сезилмаган кибру ҳавони сезди. Ташқи кўринишда ҳазил қилаётгандек туюлган Барно бирдан гапни жиддийлаштирди:
-Ҳазиллашдим. Дартов хафа бўлма.
Шундан сўнг Барно россааа ўзию олган тилла, кийим кечагини гапира кетди. Садоқатни энсаси қотсаям жим эшитди
-Шомил акага айтдим мени бирор жойга саёҳатга олиб боринг деб. Келин қилайлик кейин дедилар,- Барно билагидаги йўғонлиги бош бармоқ қалинлигича келадиган билагузукни ўйлаганча гапирди. -Шунга тезроқ келин қилсам дейман. Қўшни қиз ёш бўлсаям эплайди. Ундан кўнглим тўқ.
-Ўғлинг нима дейди?
-Уни нима дейиши билан нима ишим бор? - Барно қошларини чимириб чой хўплайди. Оғзи куйди шекилли ўзини бирдан тортди пиёладан. -Уффф иссиқ экан.
-Яшайдиган у, нега уни фикри билан қизиқмайсан?
-Мени болам, ўзим ҳал қиламан. Хотинни тахши ёмонини билишга унга йўл бўлсин.
-Барно шошилма дейманда бу борада. Нима бўлсаям болангни ҳаёти.
-Ақллилик қилма дугон. Мен бир нарсани билмасам қўл урмайман. Мана ҳозиргача қилган барча ишим ортиғи билан ўхшаган. Ҳуллас менга ақл ўргатишни ҳожати йўқ дугонажон.
Садоқат мум тишлади. Қачон дугонаси бу қадар ўзгариб кетибди? У соддагина Барнони бир юмалаб бошқа қиёфага кирганига ҳамон ишонолмасди. Ўша оғзидан гап келмайдиган Барноми бу? Маюсгина бўлиб жим қолди.
Аммо ёмони кейин содир бўлди. Садоқат ювиниш хонасига ўтиб қайтиб келганида ахлат челакда улар келтирган майиз ёнғоқлар шу ҳолича ташланганди. Садоқатнинг бўғзига йиғи тиқилди. Бу ерда ўзини жуда ортиқча сезди. Афсуски кеч кирган. Бу вақтда чиқиб кетиш имконсиз эди.
Давоми бор...
https://t.me/shamsinurijodi