#болалар
Телевизорда Майнкрафт ўйинларини томоша қилишга "ўтириб" қолган ўғлимни бироз чалғисин деб бозорга судрадим. "Узоқмасми?" деб сўради доимгидек.
- Йўқ, узоқмас.
Бозор уйдан узоқмас. Бир бекатча нарида.
Бир нималар олдик. Бозордан чиқишда ҳар хил булочка, ширинликлар сотади.
- Пончик оберинг, - деб қолди катта одам.
Қадоқдагини олмай, бир дона олиб бердим.
- Ўзизга-чи? - сўради ширинликхўр.
- Мани егим келмаяпти.
- Сизам енг, бир-бирига илиниш кере-ку. Бирга еймиз, - деди меҳрибоним.
- Йўқ, ростдан егим келмаяпти. Еявер ўзинг.
- Пулим кўпайиб кетса, туғилган кунизга зўр торт обераман... - деб бошлаб қолди. Кейин яна нималар олиб беришини санай кетди...
@sevdora_uz
Instagram Youtube Twitter dzen Tiktok