#шунчакиКеча пул билан боғлиқ иккита воқеа юз берди.
Метрода бир йигитча туриб, бошқа жойга ўтирди. Бехосдан қарасам, у ўтирган жойда бурчакда пул ётибди. Тахминан 50 мингча бўлса керак. Уч-тўртта 20, 10 мингталик. "Укам, пулингиз тушиб қолибди", дедим. Қулоғида қулоқчин бор эди, аммо гапимни эшитди. Раҳмат айтди.
Иккинчи ҳолат фаст-фудхонада рўй берди. Жиянларимга бир нима олдим. "68 минг", - деди хизмат кўрсатувчи қиз. Битта 50, битта 20 мингталик узатдим. У менга 12 минг қайтарди. "Мен адашяпманми, уми?" деб иккиландим аввал. Кейин тўлов қоғозига қарадим: 68 минг сўм. Қизни чақириб, 10 мингни қайтардим...
Бировнинг ҳақи бировга буюрмайди. Ҳар доим шундай деб ҳисоблаганман. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. У 10 минг сўм бўладими, 10 минг долларми, фарқи йўқ.
@sevdora_uzInstagram Youtube Twitter dzen Tiktok