Бу уй
кўнгилсиз қолди.
Суҳбатлашишга
сўз йўқ.
Ҳамманинг
ўз сукунати бор
энди:
ҳеч ким киролмайдиган,
ҳеч ким тушунмайдиган,
ҳеч ким чидолмайдиган...
Уйда парча-парча сукунатлар
айланиб юришар:
ҳар бирининг ўз мантиғи,
ўз ҳақиқати,
ўзининг чегараси бор –
ҳ е ч к и м ў т о л м а й д и!
Бу уй кўнгилсиз қолди.
Бор-йўғи,
кўнгилсиз қолди бу уй.
Усмон Азим
@sayyoramdagi_hislar
кўнгилсиз қолди.
Суҳбатлашишга
сўз йўқ.
Ҳамманинг
ўз сукунати бор
энди:
ҳеч ким киролмайдиган,
ҳеч ким тушунмайдиган,
ҳеч ким чидолмайдиган...
Уйда парча-парча сукунатлар
айланиб юришар:
ҳар бирининг ўз мантиғи,
ўз ҳақиқати,
ўзининг чегараси бор –
ҳ е ч к и м ў т о л м а й д и!
Бу уй кўнгилсиз қолди.
Бор-йўғи,
кўнгилсиз қолди бу уй.
Усмон Азим
@sayyoramdagi_hislar