кел, битта ӯп манглайимдан, ёр
муз танамга ёпинчиқ ӯра,
мен, яхшиман дейман. аслида
қандайлигим, қайтадан сӯра.
дунё сенга боқарканми?!
қӯй...
мен совқотдим, не олам ёнса?
шундоқ митти танамни, нахот,
оташ севгинг иситолмаса?!
нима топтик яшаб, айт ахир?
бахтни излаб топмоққа муштоқ,
қидирдик, лек тонналаб бахтни
ҳеч ким бизга тутмади шундоқ
мен хайрон.
йӯқ, севмоқ не даркор
бир бировни этолмасак ҳис?!
ёнимга кел, дунёни қӯй, ёр.
ахир унда толе йӯқ тӯкис.
(c) Ӯктамой
@sayyoramdagi_hislar