Бир йигит ҳикоя қилади: “(Масжидда) намозни якунлаб чиқаётиб кўзим ногиронлик аравачасидаги ёши улуғ, виқорли бир мўйсафидга тушди. Ходими уни етаклаб борарди. Олдига яқинлашдим ва салом бериб пешонасидан ўпдим ва: “Ҳаққимга дуо қилинг, амаки”, дедим. У мендан: “Отанг борми?”, деб сўради. “Ҳа”, дедим. У яна: “онанг борми?”, деб сўради. “Ҳа”, дедим. У зот ўтган умрнинг изтироб ва ташвишларига тўла юзи ила боқиб табассум қилди ва: “Ундай бўлса, сен катта тижоратчи, савдогар экансан. Тижорат бойликларингни эҳтиёт қил, болам. Менинг болаларим бўлса савдоларини қўлдан чиқаришди, зое қилишди....”, деди. Этим жимирлаб, қалбим титраб кетди. Яна бир карра пешонасидан ўпиб, йўлимга равона бўлдим. Тилимда бўлса: “Тижоратингни эҳтиёт қил, болам, чунки у фойдали савдодир...”, деган сўзларини ғўлдираб борардим.
Ҳар бир ўғил-қизга насиҳат шулки, фурсат ўтиб қолмасидан аввал оталарингиз ва оналарингиз тижоратларингизни тиклаб олинг, уларни асраб-авайланг.
———
Bayyina.uz |
Обуна бўлишИжтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram |
Instagram |
YouTube