Депутат аҳоли ва сайловчиларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ўрганди😎 Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги OʻzLiDeP депутати, Самарқанд давлат тиббиёт университети даволаш ишлари проректори, профессор Наргиза Абдуллаева Онкология кафедраси ҳамда шифохонаси фаолияти билан танишди.
✔️ Танишув жараёнида 2024 йил бажарилган даволаш-консультатив ишлари ҳамда ўтказилган скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш, даволаш онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан кафедра ва шифохона мутахассислари билан суҳбат ўтказди.
🗣️ Депутат шифохона-бўлимлар фаолияти, иситиш тизими, мавжуд моддий-техника базаси, стационар маммограф, МРТ, МСКТ ва бошқа юқори технологияли диагностика хоналарини кўриб чиқди. Аниқлаган камчиликлар ва мавжуд муаммолар бўйича тегишли маслаҳатлар берилди.
📍 Куннинг иккинчи ярмида депутат Н.Абдуллаева Ғ.Ғулом маҳалласи фуқаролари билан учрашди. Учрашув давомида соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш ва уларнинг инсон соғлигини асрашда аҳамияти бўйича маълумотлар берди.
#uzlidep #samarqand
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг