Тадбиркорлар ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар диққатига!
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 2025 йил 22 февраль куни соат 11:00 да “Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ва тегишли таркибий тузилма раҳбарлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтади.
Тадбирда божхона қонунчилигидаги сўнгги янгиликлар ҳамда божхона расмийлаштирувидаги имтиёзлардан хабардор қилинади.
Шунингдек, учрашувда соҳадаги муаммо ва таклифлар тингланади ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинади.
Мазкур тадбирга вилоятда фаолият олиб бораётган барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини таклиф этамиз.
Манзил: “Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости.