Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, Ukraincha
Toifa: Telegram


➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, Ukraincha
Statistika
Postlar filtri


Самарқанд вилоятида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш мақсадида вилоят божхона бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг вилоят масъуллари Самарқанд шаҳридаги “Azia metall prof” корхонасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида корхонанинг ишлаб чиқриш жараёни билан танишилди ҳамда янги лойиҳа доирасида хориждан олиб келинган ва ҳозирда божхона омборида сақланаётган ускуналарни эркин муомалага чиқариш чораларини кўриш масаласи юзасидан келишиб олинди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда “Azia metall prof” корхонасига тегишли қиймати 23,56 млн. долларлик ускунлар божхона омбори режимида сақланиб келинмоқда.

Навбатдаги манзил “Enter engineering pte. Ltd.” корхонаси бўлиб, мазкур корхона томонидан бунёд этилаётган ишлаб чиқариш цехлари кўздан кечирилди. Корхона мураккаб минерал ўғит ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Учрашувда тадбиркорларга амалдаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.




26 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг божхона постлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича ўтказилган мусобақа якунига етди.

Ўйин натижаларига кўра “Самарқанд” ТИФ божхона пости жамоаси III-ўринни, “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости II-ўринни ҳамда бошқарма жамоаси фахрли I-ўринни эгаллади.

Ғолиб жамоаларга байрам тадбирида бошқарма раҳбарияти томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланишади.


Тадбиркорлар ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар диққатига!

Тошкент шаҳри “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона постининг (“Келес” темир йўл станцияси) чиқиш йўналишига товарларнинг вазнини аниқловчи динамик тарози ўрнатилди.

Ҳозирда “Ўзбекистон”, “Бекобод”, “Савай”, “Хўжадавлат”, “Қорақалпоғистон” ва “Айритом” темир йўл чегара божхона постларининг кириш ва чиқиш йўналишларига товарлар вазнини аниқловчи динамик тарози ўрнатилган.

Мазкур тарози ёрдамида экспорт ва транзит қилинаётган товарларни сифатли божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш назарда тутилган.

Энликда Сиз экспорт қилинаётган товарларнинг вазни, юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлишини алоҳида назоратга олишингиз сўралади.

Юк-кузатув ҳужжатлари ва тарози маълумотларида тафовут аниқланган тақдирда, корхона вакилларига нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилиши тўғрисида эслатиб ўтамиз.


26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни! Бу шунчаки сана эмас, соҳада амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ва келажакка режалар тузиш учун ўзига сарҳисоб палласи ҳисобланади.

Шу боисдан бугун бутунлай янгидан қурилган “Навоий” чегара божхона постида “Халқаро пресс клуб”нинг сайёр сессияси тасвирга олинмоқда.

Давлатимиз Раҳбарининг нафақат қўшни давлатлар ёки минтақа , балки дунё бўйлаб фаол олиб бораётган дўстона ташқи сиёсати мамлакатимиз божхона чегаралари орқали йўловчилар, товар ва транспорт воситалари ҳаракатини каррасига оширмоқда.

Ўзбекистонда сўнгги 8 йилда чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган юк автотранспорт воситаларининг сони 4,5 баробарга ошди. Демак, бу ўз-ўзидан чегара божхона постларининг ўтказувчанлигини ошириш, бунинг учун божхона постларини тубдан ўзгартириш, кенгайтиришни тақозо этар эди.

Ўтган  йилнинг ўзида чегара божхона постлари орқалаи ҳаракатланган йўловчилар 41,2 млн нафардан ошди. 2017 йилда бу рақам 21,7 млн.ни ташкил қиларди, холос.

2024 йилда божхона постлари орқали ҳаракатланган юкли автотранспорт воситалари 1,4 млн.га етди. Бу рақам 2017 йилда 309 мингга ҳам етмасди.

Табийки, ташқи савдо юклари ҳаракатининг ошиши давлатимиз бюджетига келиб тушадиган божхона тўловларининг салмоғини ҳам оширади. Бу тўловлар эса табиийки мамлакатдаги улкан бунёдкорлик ва хайрли ишларга сарфланади, бир сўз билан айтганда халқимизга хизмат қилади.

Аҳамият беринг, божхона органлари томонидан давлат бюджетига 2017 йилдан салкам 7,6 трлн сўм божхона тўлови ундирилган бўлса, бу рақам 2024 йилда 8,3 баробарга ошиб, 63 трлн сўмдан ошди.

Бу шунчаки рақам эмас, балки мамлакатда ташқи иқтисодий фаолият кўлами ошганидан далолат беради.

Бундан 8 йил аввал Ўзбекистонда 10 минг нафар атрофида экспортёр-импортёр бўлган бўлса, бу рақам ҳозирда 30 мингдан ошди.

Бугунги “Халкаро пресс клуб”да айни масалалар турли вазирлик ва идоралар вакиллари, тадбиркорлар иштирокида атрофлича муҳокама қилинмоқда.


SamTVR | MTRK dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
BRIFING

Ikrom Samiyev,
Samarqand viloyat bojxona boshqarmasi Surishtiruv va ma’muriy amaliyot shu’basi boshlig‘i


@SamTvr


HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Pullarning noqonuniy olib chiqilishiga chek qo'yildi

muxbir: Muxlisa Abdujalilova

09:00 17.01.2025

@hududtv


MTRK ǀ Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Maxsus reportaj | Bojxona tizimidagi islohotlar samarasi
#18jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


Хушхабар!

Ўзбекистон «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг Самарқанд вилояти кенгаши томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида иштирок этган Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходими Жаҳонгир Саматкулов фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Ж.Саматкулов ва Э.Турдибоевдан иборат жамоа фахрли 2-ўрини қўлга киритди.

Шунингдек, умумжамоа ҳисобида вилоят божхона бошқармаси терма жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, фахрий ёрлиқ, медаллар, кубок ва эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирланди.

Ютуқлар муборак бўлсин!


SamTVR | MTRK dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
KUN XABARLARI | BOJXONA QONUNCHILIGIGA RIOYA QILING!


18.01.2025-YIL

#samarqandmtrk

Telegram | Facebook | Youtube |Admin

10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.