Бугунги кунда “Ургут” эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб бораётган "Камалак текстиль” корхонасига яқиндан амалий кўмак бериш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Муҳаммадиев мазкур корхонага ташриф буюрди.
Ҳозирда корхонада Германия ва Бельгиянинг энг сўнгги русумдаги замонавий технологиялари асосида сифатли гиламлар ишлаб чиқарилмоқда.
Корхонада жорий йилда 5,4 млн. АҚШ долларлик гилам маҳсулотлари Марказий Осиё ва Европа давлатларига экспорт қилинган.
Шунингдек, корхона томонидан қиймати 250,2 млн. сўмлик гилам маҳсулотлари ички бозорга етказиб берилган.
Айни пайтда 630 нафар ишчи-ходим икки сменада меҳнат қилмоқда. Уларнинг аксарияти шу ҳудуд атрофида жойлашган маҳаллаларда яшовчи йигит-қизлар экани қувонарли ҳол, албатта.
Корхонада ишчилар учун барча шароитлар яратилган. Ишга келиб-кетиш учун автобус ажратилган, махсус ишчи кийим ва тушлик билан таъминланган.
Учрашувда тадбиркорга божхона қонунчилигидаги янгиликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.