Самарқанд халқаро аэропортида божхона ходимлари учун ўқув семинар ташкил этилди
“Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 801-сон «Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат етиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорнинг янги таҳрири ҳамда Радиочастоталар бўйича Республика Кенгашининг 2024 йил 13 июндаги 787-сон «Кичик радиусда ишлайдиган қурилмалар учун радиочастоталар полосасини ижратиш тўғрисида»ги қарори юзасидан «Ўзкомназорат» инспекциясининг Самарқанд вилояти ҳудудий шуъбаси ва вилоят Элекртомагнит мослашув хизмати мутахассислари томонидан ўқув семинар ташкил этилди.
Дастлаб, мавзу юзасидан божхона ходимларига батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.
Масалан, вилоят ҳудудига божхона постлари орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар олиб кирилиш ҳолати аниқланганда ходимлар вилоят Элекртомагнит мослашув хизматига мурожаат этишлари лозимлиги ҳамда ушбу қурилмалардан фойдаланиш мумкин ёки тақиқланганлиги юзасидан хулосалар берилиши тушунтирилди.
Шунингдек, қонунчиликда белгилаб ўтилган вазифалар эслатиб ўтилиб, келажада ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан келишиб олинди.