Шоира отасини энг ибратли оталар қаторига қўйиш билан бирга, ўзи учун буюк устоз сифатида эътироф этади. Буни шоиранинг яқинда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилган шеърининг сўзбошисида кўришимиз мумкин: “Устоз деганда тафаккуримизда бизни бу ҳаёт уммонининг беаёв тўлқинларига қарши мардонавор туришни ўргатган, оламни танитган, унинг турфа рангларига ошно этган, юрар йўлларимизда бизга суянч ва таянч бўлган улуғ зот гавдаланади. Бахтим шулки ва минг шукурки, тақдир мени ана шундай буюк Устоз билан сийлади. У – менинг Отамдир. Камтарликни, ҳалолликни, самимиятни, одамийликни вужудимга сингдирган, илм ва ижод ишқини юрагимга жо айлаган, бу эзгу йўлдаги машаққатларга чидам билан бардош бериш илмини ўргатган Отамнинг олдида ҳамиш таъзимдаман!”.
Дарҳақиқат, шогирд тарбияси ҳам фарзанд тарбияси сингари ўзига яраша қийинчилик касб этади. Аммо бу иккиси ёнма-ён келса-чи? Мана бу энди инсондан жуда катта сабр ва матонат талаб этади. Чунки устоз шогирдга, ота эса фарзандга ўз тарбияси ва аҳлоқини намуна қилган ҳолда камол топтиради. Зеро, яхши оталарнинг фарзандидан ёмонлик чиқмайди. Сайёра Самандар ҳам отаси Эркин Самандарнинг меҳнатлари ва хизмати сабаб бугун муносиб фарзанд ва қалами ўткир шоира бўлиб етишди. Мазкур машақаатли меҳнат ортидан шоира бугун нафақат адабиётда, балки илмда ва жамиятда ҳам ўзининг мустаҳкам ўрнига эга аёллардандир. Шоира ўз шеърларида бари учун отасига миннатдорчилик изҳор қилади:
“… Тақдир мени сиздай Устоз
илгига берди шукур,
Мен – энг гўзал шеърингизман,
Мен – худ сизнинг ўзингиз,
Ота, сизга бари учун
минг бор қуллуқ, ташаккур!”
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Сайёра Самандарнинг шеърлари ҳар қалбни оловдек ёқади, ўзи ҳам ана шу гулхан ичра оловланади, бироқ ёниб кул бўлмайди. Ҳа, шоира ўзи таъкидлаганидек, у “оловларда ёнмас Самандарқуш”дир.
Роза ГАНЖАЕВА,
УрДУ Филология факультети “Ўзбек тили ва адабиёти”
кафедраси ўқитувчиси