САЙЁРА САМАНДАР


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мен Сўзнинг сеҳридан, оҳ, ҳуш-беҳушман, Оловларда ёнмас Самандарқушман!

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Филология фанлари номзоди, доцент
"Шуҳрат" медали соҳибаси
Турон Фанлар академиясининг академиги

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Азиз элдошларим, Сўз шайдолари! Ташаккур! Борингизга шукур! Омон бўлинглар!

Сизларга чуқур ҳурмат ила,
Сайёра Самандар.

@Samandarqush


Озод dan repost
Аллоҳ ҳар кимни ҳар хил сийлайди. Менга аталгани СЎЗ бўлди, шукур!

✍Сайёра Самандар

@Samandarqush
Шу айтган гапингиз ўз тасдиғини топгандек,бугунги шеърингизни ўқиб ,сизга тасаннолар дейман.
Жуда таъсирланиб ўқидим.
Келгуси ижодингизга омад тилайман.


Ражаббой Бабажанов dan repost
Ассалому алейкум Сайёра Эркиновна,қойилман. Ватан ва шу заминни чин дилдан севувчи фарзанднинг дил сўзлари бу. Фахр, ифтихор туйғуси уфуриб турибди шеърингизда.Тўғриси тарифга сўз тополмаяпман, фикрларимни оддий мухлисингизни қалбдан чиққан дил сўзлари, деб қабул қилсангиз, мен хурсанд бўламан. Сизга Оллохдан куч қувват, саломатлик тилайман.


Майдон узра кураги ерга тегмаган эл бу,
Бошига қилич келса, бўйин эгмаган эл бу,
Мангуберди, Паҳлавон, Тўмарис-у Широқ бу,
Буюклари бағрида уйғоқ ётган тупроқ бу.

Садо бериб тургайдир Кубронинг фарёдида,
Бобурларнинг зорида, Чўлпонларнинг додида,
Ҳар на жавру ситамдан оҳи ортиқ фироқ бу,
Армон бўлиб юракда тошдай қотган тупроқ бу.

Кимнинг жони уйғонмас, кимнинг ори уйғонмас,
Ватан деса кимнинг ҳам дилда бори уйғонмас,
Етмиш икки минг томир ичра бедор титроқ бу,
Тўрт минг тўрт юз сўнгакни даст уйғотган тупроқ бу.

Юртим, шаънингга лойиқ бир Сўз демай кетмоқ йўқ,
Келсам бир келибман-да, сени севмай кетмоқ йўқ,
Юрак узра ҳилпираб турган шонли байроқ бу,
Ўзбекистон – Отам бош қўйиб ётган тупроқ бу!

✍Сайёра Самандар

@Samandarqush


Одамни ва оламни таниётган кўзлар...

@Samandarqush


#интервью

Мудофаа вазирлигига қарашли Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицейда бўлиб ўтган "Уч авлод учрашуви" тадбири.

24 январь, 2025 йил.

@Samandarqush


Шоира отасини энг ибратли оталар қаторига қўйиш билан бирга, ўзи учун буюк устоз сифатида эътироф этади. Буни шоиранинг яқинда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилган шеърининг сўзбошисида кўришимиз мумкин: “Устоз деганда тафаккуримизда бизни бу ҳаёт уммонининг беаёв тўлқинларига қарши мардонавор туришни ўргатган, оламни танитган, унинг турфа рангларига ошно этган, юрар йўлларимизда бизга суянч ва таянч бўлган улуғ зот гавдаланади. Бахтим шулки ва минг шукурки, тақдир мени ана шундай буюк Устоз билан сийлади. У – менинг Отамдир. Камтарликни, ҳалолликни, самимиятни, одамийликни вужудимга сингдирган, илм ва ижод ишқини юрагимга жо айлаган, бу эзгу йўлдаги машаққатларга чидам билан бардош бериш илмини ўргатган Отамнинг олдида ҳамиш таъзимдаман!”.
Дарҳақиқат, шогирд тарбияси ҳам фарзанд тарбияси сингари ўзига яраша қийинчилик касб этади. Аммо бу иккиси ёнма-ён келса-чи? Мана бу энди инсондан жуда катта сабр ва матонат талаб этади. Чунки устоз шогирдга, ота эса фарзандга ўз тарбияси ва аҳлоқини намуна қилган ҳолда камол топтиради. Зеро, яхши оталарнинг фарзандидан ёмонлик чиқмайди. Сайёра Самандар ҳам отаси Эркин Самандарнинг меҳнатлари ва хизмати сабаб бугун муносиб фарзанд ва қалами ўткир шоира бўлиб етишди. Мазкур машақаатли меҳнат ортидан шоира бугун нафақат адабиётда, балки илмда ва жамиятда ҳам ўзининг мустаҳкам ўрнига эга аёллардандир. Шоира ўз шеърларида бари учун отасига миннатдорчилик изҳор қилади:
“… Тақдир мени сиздай Устоз
илгига берди шукур,
Мен – энг гўзал шеърингизман,
Мен – худ сизнинг ўзингиз,
Ота, сизга бари учун
минг бор қуллуқ, ташаккур!”
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Сайёра Самандарнинг шеърлари ҳар қалбни оловдек ёқади, ўзи ҳам ана шу гулхан ичра оловланади, бироқ ёниб кул бўлмайди. Ҳа, шоира ўзи таъкидлаганидек, у “оловларда ёнмас Самандарқуш”дир.

Роза ГАНЖАЕВА,
УрДУ Филология факультети “Ўзбек тили ва адабиёти”
кафедраси ўқитувчиси


#тадқиқот

“БИР ОЛОВ…” ҲАҚИДА СЎЗ

Ижодкор аҳли борки, гўзалликка интилади. Шунинг учун ҳам шоирлар оддий китобхон илғай олмайдиган жиҳатларни англайдиган, сиз ва биз кўрган манзара ортида яна бир ўзига хослик кашф этишга қодир одамлардир. Қалами ўткир ижодкор, истеъдодли, устазода шоира Сайёра Самандарнинг шеърларида ҳам шу каби ўзгачаликни кўрамиз. Хусусан, шоира ўз шеърларини таърифлар экан, шеърнинг ўзида шеърни ўзгача жилолар билан зийнатлайди:

“Балки Сўз бўлмас у, бир олов бўлар,
Балки фарёд бўлар, нолалар бўлар.
Ва ё алвон юрагимда оғриқлар чекиб,
Тўлғониб очилган лолалар бўлар…”
Шоира ўз асарини дард билан, оғриқ билан яратади. Шеър ниҳоялагани сари дард ҳам катталашиб бораверади. Мана шу кечинма ҳам Сайёра Самандарга бегона эмас:
“… Унга етгунимча тўкилмасам бас,
Айтиб бўлгунимча сўкилмасам, бас!”.
Зеро “ҳозирги шеърларда йирик ижтимоий муаммолардан кўра, алоҳида бир шахс тафаккури ва руҳиятидаги муаммоларни тасвирлашга эътибор кучайган ”.
Адабиётимизда ижодкорнинг ўз шеърига мурожаат тарзида ёзилган шеърлар бисёр (Усмон Носирнинг “Шеърим”, “Яна шеъримга” сонети, Абдулла Ориповнинг “Кечир, шеърим” ва ҳоказо). Шунингдек, шеърнинг таъриф-у тавсифи ифода этилган шеърлар ҳам анчагина (Маҳмуд Тоирнинг “Шеърларимга умр сўрайман” ва ҳоказо).
Шеър ижодкорнинг қалб қўри, юрагининг бир парчасидир. Шоир унга қалбидаги турфа туйғуларидан бир чимдим-бир чимдим сингдириб боради, дилини тўкади. Бироқ мазкур жараён ҳар бир ижодкорда бетакрор тарзда кечади. Балки, шунинг учун ҳам ҳар замон, ҳар макон, ҳар инсон шеъриятида турфаликка турли дард ва турли “мен”га дуч келармиз. Шоира Сайёра Самандар ижодига ҳам ана шу турфалик, алоҳидалик бегона эмас.
“Сўзлар тилимдан эмас,
Манинг бағримдан кўчди,
Қучоғимда гул бўлди,
Йиғлаб ёзган шеърларим…”
Шоиранинг мазкур банд билан бошланувчи “Шеърларим” шеърида ижод жараёни мураккаб эканлиги, ижод йўлидан ҳамма ҳам шахдам илдамлай олмаслигини англашимиз қийин эмас. Ижодкор шу биргина шеъри орқали китобхон назарида гўёки бутун бошли ижодининг яралиш тарихини қаршилантиришлар билан битгандек таассурот уйғотади:
“… Қовжираган хазондай
Қоғоз узра тўкилдим,
Беун, бесас тўлғониб,
Додлаб ёзган шеърларим”.
Шоиранинг “дилимни тиғлаб”, “йиғлаб”, “додлаб”, “ ишқнинг гўзал васлини ёдлаб”, “ошиқларни теграма чорлаб”, “жонимни йўқлаб ёзган шеърларим” сингари иқрорлари муаллифга туйғудош, ҳамдард бўлиб, оддий китобхондан ижодкор китобхон мақомига юксала билган ўқувчи учун оригиналлик касб этмай қолмайди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, Сайёра Самандар устазода шоиралардан. Унинг томирларида ижод, шеър мавжланиб оқади. Шоиранинг қиблагоҳи – Хоразм фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, шоир, ёзувчи, драматург, жамоат ва давлат арбоби Эркин Самандар ўзбек адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган адибдир. Ижодкор отаси ва у билан боғлиқ воқеалар ҳақида кўп ёзади ва доимий равишда китобхон мухлислари билан бўлишиб боради. Унинг отаси ҳақидаги шеърларида, аввало, ғурур, ифтихор, шукроналик, ҳавас, муносиб издош бўлишга интилиш каби туйғулар етакчи ўринга чиқади:
Сайёра, сен отанг янглиғ таъмасиз бир назм тузгил,
Бир Аллоҳдан мадад сўра ва ўзингни ўзинг кашф эт.
Айтар бўлсанг, рост сўзни айт, ёлғончилар сенсиз ҳам кўп,
Бу дунёдан кетар бўлсанг, Отанг юрган йўллардан кет...


Аллоҳ ҳар кимни ҳар хил сийлайди. Менга аталгани СЎЗ бўлди, шукур!

✍Сайёра Самандар

@Samandarqush


#маънавий-маърифий тадбир

Мудофаа вазирлигига қарашли Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейда "Уч авлод учрашуви" тадбири бошланиш арафасида.

@Samandarqush


#9февраль
#Навоийга эҳтиром

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Эй сабо, изҳори кўнглим ёри раҳмонимға айт,
Мисли аҳзан ўлғонимни қадди осмонимға айт,
Хаста жисмим ноласини шоҳи султонимға айт,
Эй сабо, ҳолим бориб сарви хиромонимға айт,
Йиғларимнинг шиддатин гулбарги хандонимға айт.

Ашкима чўкса дилим, уммон киби тўлсам дағи,
Нола-ю афғон ила саргаштаҳол ўлсам дағи,
Ёнсам-у куйсам доғинда, сарғайиб сўлсам дағи,
Буки, онинг аҳду паймонида мен ўлсам дағи,
Яхши фурсат топсанг, ул бад аҳду паймонимға айт.

Буки онинг номус-у орида диним ҳосили,
Ҳам вафо-у ишқи тумморида диним ҳосили,
Лутфининг эҳсони хумморида диним ҳосили,
Буки онинг зулфи зуннорида диним ҳосили,
Куфр ила бўлмиш мубаддал, номусулмонимға айт.

Қилсам арзир бу гул-у бўстонни онинг садқаси,
Мулки борлиқ-у, ер-у осмонни онинг садқаси,
Ишқ макон этган дили сўзонни онинг садқаси,
Буки қилмишмен жаҳону жонни онинг садқаси,
Юз туман жон-у жаҳондин яхши жононимға айт.

Ул манга жоним қадарки, ўзга жонни билмоғум,
Ҳоки пойи саждагоҳим, зарраи гард илмоғум,
Юз туман меҳрим тутиб ҳам, бир надомат қилмоғум,
Буки, юз жон садқаси қилсам, пушаймон бўлмоғум,
Васлига бир ваъда қилғондин пушаймонимға айт.

Гаҳи қошимда рақиблар қилса ғавғо онсизим,
Гаҳи кўйимда гадолар бўлса шайдо онсизим,
Ва ё ҳажримда чекиб жон, бўлса савдо онсизим,
Буки юз минг фитнакўзлиғ бўлса пайдо онсизим,
Қилмагум наззора ҳаргиз, кўзи фаттонимға айт.

Лолу ҳайронман фалакнингки баланд-у пастиға,
Жон чекиб гуллар тутарман ул ёмоннинг дастиға,
Йиғлабон тошлар тўкилгайлар аёғим остиға,
Буки, чок айлаб яқо усрук чиқар эл қасдиға,
Мен ўлуб, эл жон топар, бебоки нодонимға айт.

Улки васли зорида дардим давосиз эрканин,
Фасли кўклам онидай ашким адосиз эрканин,
Ки онингсиз жумлаи олам сафосиз эрканин,
Даҳр боғи гулларин ҳуснин вафосиз эрканин
Юзи гул, жисми суман, кўйи гулистонимға айт.

Ишқ элига малҳам иста, қил азиз жонинг фидо,
Кел, рақам эт, зори дилга шаккаринг бўлғай даво,
Чек қалам-у куйлагил Сайёра сен гулшан аро,
Эй, Навоий, ҳеч гулшаннинг сенингдек хушнаво
Булбули йўқ эрканин шоҳи сухандонимға айт.

✍ Сайёра Самандар

@Samandarqush


Нигоҳлари олис-олисларга тикилган бу жажжи қизалоқ ким бўлди экан?))

@Samandarqush


Сизга аталгани Сизники бўлади, хотиржам бўлинг!

✍Сайёра Самандар

@Samandarqush


#умр оқар дарё

2014 йил. Урганч туризм ва меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи директорлигига тайинланишимда вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари, раҳматли Шакаржон опа Хўжаниязова иштирок этган эдилар.
Уларнинг ёнларида ўша пайтда вилоят ҳокимининг ташкилий-назорат гуруҳининг раҳбари бўлиб ишлаган Мансур Жуманиёзов.

Ҳаёт суратларга муҳрланиб борар экан...

✍Сайёра Самандар

@Samandarqush


#энг гўзал хотира

66 йил бирга... Қўлни қўлга бериб...


Изларингиз чаман бўлсин, боғ бўлсин🤲


#энг гўзал хотира

Онажоним!
Бу - Сиз менга совға қилган финжон. Қаҳфани шунда ичишни яхши кўраман.
Қизиқ, кун келиб, унда Сизни хотирлаб, Сиз билан ғойибона суҳбатлашиб қаҳфа ичишим ҳақида ҳеч ўйлаганмикинсиз...

Жаннатий онам, руҳларингиз шод бўлсин🤲

Сайёрангиз❤️

@Samandarqush


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёзсам. Қаламимнинг жони оғриса...

✍ Сайёра Самандар
📹 Хурсандой Ҳайитова

@Samandarqush


#эътироф

"Хоразмнинг дилбар шоираси, аслига, зотига тортган Сайёра Самандар қалбидан таралган баркамол шеърлар ҳарорати дилларни илитиб, кўнгилларни мафтун қила бошлаганига анча йиллар бўлди...
Аввало, шоиранинг ўзбегимнинг соҳир сўз салафларидан устоз Эркин Самандар зурёди экани қалбимизга ифтихор, ғурур индирса, бу теран, бақувват илдизидан униб чиққани сўз айтиш бобида Сайёранинг елкасига жуда улкан масъулият юкини ҳам юклайди.

Шу боис Сайёранинг шунчаки сўз айтишга ҳаққи бўлмади...Ва не бахтки, бу залворни мана неча йилларки, Сайёра матонат ва садоқат билан кўтариб, оқлаб, шарафлаб келаётир... Биргина Ватан мавзусидаги қанчадан қанча авжи осмон қўшиқлари юртимизнинг улуғ, муаззам майдонларида янграганида бу шарафни бутун эл англайди, Сайёрани алқайди, сўзининг салмоғидан, туйғуларининг қаймоғидан ҳузурланади, ҳислари қўшиқлар оҳангига монанд авжланиб, мавжланиб, шоирага ҳаваслари, меҳри жўшади.
Сайёра ана шундай ардоқли, маснади сарбаланд, ташбеҳлари оҳорли,туйғулари виқорли шоира!".

Гавҳар Ибодуллаева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими раҳбари.

@Samandarqush


Кечаги кун тажриба, бугунги кун синов, эртанги кун умиддир!

✍Сайёра Самандар

@Samandarqush


"AYOLNI SEV"
🎤Zulayho Boyxonova
✍ Farida Afro'z

@Samandarqush

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.