#тадқиқот
“БИР ОЛОВ…” ҲАҚИДА СЎЗ
Ижодкор аҳли борки, гўзалликка интилади. Шунинг учун ҳам шоирлар оддий китобхон илғай олмайдиган жиҳатларни англайдиган, сиз ва биз кўрган манзара ортида яна бир ўзига хослик кашф этишга қодир одамлардир. Қалами ўткир ижодкор, истеъдодли, устазода шоира Сайёра Самандарнинг шеърларида ҳам шу каби ўзгачаликни кўрамиз. Хусусан, шоира ўз шеърларини таърифлар экан, шеърнинг ўзида шеърни ўзгача жилолар билан зийнатлайди:
“Балки Сўз бўлмас у, бир олов бўлар,
Балки фарёд бўлар, нолалар бўлар.
Ва ё алвон юрагимда оғриқлар чекиб,
Тўлғониб очилган лолалар бўлар…”
Шоира ўз асарини дард билан, оғриқ билан яратади. Шеър ниҳоялагани сари дард ҳам катталашиб бораверади. Мана шу кечинма ҳам Сайёра Самандарга бегона эмас:
“… Унга етгунимча тўкилмасам бас,
Айтиб бўлгунимча сўкилмасам, бас!”.
Зеро “ҳозирги шеърларда йирик ижтимоий муаммолардан кўра, алоҳида бир шахс тафаккури ва руҳиятидаги муаммоларни тасвирлашга эътибор кучайган ”.
Адабиётимизда ижодкорнинг ўз шеърига мурожаат тарзида ёзилган шеърлар бисёр (Усмон Носирнинг “Шеърим”, “Яна шеъримга” сонети, Абдулла Ориповнинг “Кечир, шеърим” ва ҳоказо). Шунингдек, шеърнинг таъриф-у тавсифи ифода этилган шеърлар ҳам анчагина (Маҳмуд Тоирнинг “Шеърларимга умр сўрайман” ва ҳоказо).
Шеър ижодкорнинг қалб қўри, юрагининг бир парчасидир. Шоир унга қалбидаги турфа туйғуларидан бир чимдим-бир чимдим сингдириб боради, дилини тўкади. Бироқ мазкур жараён ҳар бир ижодкорда бетакрор тарзда кечади. Балки, шунинг учун ҳам ҳар замон, ҳар макон, ҳар инсон шеъриятида турфаликка турли дард ва турли “мен”га дуч келармиз. Шоира Сайёра Самандар ижодига ҳам ана шу турфалик, алоҳидалик бегона эмас.
“Сўзлар тилимдан эмас,
Манинг бағримдан кўчди,
Қучоғимда гул бўлди,
Йиғлаб ёзган шеърларим…”
Шоиранинг мазкур банд билан бошланувчи “Шеърларим” шеърида ижод жараёни мураккаб эканлиги, ижод йўлидан ҳамма ҳам шахдам илдамлай олмаслигини англашимиз қийин эмас. Ижодкор шу биргина шеъри орқали китобхон назарида гўёки бутун бошли ижодининг яралиш тарихини қаршилантиришлар билан битгандек таассурот уйғотади:
“… Қовжираган хазондай
Қоғоз узра тўкилдим,
Беун, бесас тўлғониб,
Додлаб ёзган шеърларим”.
Шоиранинг “дилимни тиғлаб”, “йиғлаб”, “додлаб”, “ ишқнинг гўзал васлини ёдлаб”, “ошиқларни теграма чорлаб”, “жонимни йўқлаб ёзган шеърларим” сингари иқрорлари муаллифга туйғудош, ҳамдард бўлиб, оддий китобхондан ижодкор китобхон мақомига юксала билган ўқувчи учун оригиналлик касб этмай қолмайди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, Сайёра Самандар устазода шоиралардан. Унинг томирларида ижод, шеър мавжланиб оқади. Шоиранинг қиблагоҳи – Хоразм фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, шоир, ёзувчи, драматург, жамоат ва давлат арбоби Эркин Самандар ўзбек адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган адибдир. Ижодкор отаси ва у билан боғлиқ воқеалар ҳақида кўп ёзади ва доимий равишда китобхон мухлислари билан бўлишиб боради. Унинг отаси ҳақидаги шеърларида, аввало, ғурур, ифтихор, шукроналик, ҳавас, муносиб издош бўлишга интилиш каби туйғулар етакчи ўринга чиқади:
Сайёра, сен отанг янглиғ таъмасиз бир назм тузгил,
Бир Аллоҳдан мадад сўра ва ўзингни ўзинг кашф эт.
Айтар бўлсанг, рост сўзни айт, ёлғончилар сенсиз ҳам кўп,
Бу дунёдан кетар бўлсанг, Отанг юрган йўллардан кет...