Кўплаб зумерлар ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон топширишга лаёқатсиз бўлиб чиқмоқда
Психолог Флориан Беккернинг изланишлари натижасига кўра, немис ёшларининг 50% назарий имтиҳондан ўта олмаган.
Беккернинг фикрича, бунинг бир қатор сабаблари бор:
— Зумерлар диққати суст ва бир жойда ўтира олмайди;
— Мамлакатда ўн йилдирки, математика, ўқиш, табиий фанлар бўйича билим даражаси ва ўзлаштириш пасайиб бормоқда;
— ОТМларда «нозик қалб соҳибларини» жароҳатламаслик учун танқид эмас, кўпроқ мақтов билан сийлашгани учун ёшлар танқидга чидамсиз бўлиб қолган. Минимал ҳаракат ва билимлар учун яхши баҳо қўйилгани боис, нимададир бошқалардан яхшироқ бўлишга рағбат йўқолган.
Шу сабабли ҳайдовчилик гувоҳномаси олишни хоҳлаганларда ЙҲҚни ёдлашга ақл ва сабр етишмаяпти. Бунинг ўрнига улар коррупция ва гўёки назарий имтиҳон вақтида уларни атайлаб йиқитишаётгани ҳақида баҳоналар тўқимоқда.
Профессор ҳатто уй вазифаларини ҳам бекор қилмоқчи бўлаётган таълим тизими ва лоббистларни танқид қилган. Нима эмиш, уй вазифаси баъзи ўқувчиларга бошқалардан кўра кўпроқ фойда келтираркан, баъзилар эса уни деб, ортиқча асабийлашаркан. Шунинг учун уйга вазифани бекор қилиш орқали ҳаммага тенг имконият яратишмоқчи. Аммо психолог ҳайдовчилик гувоҳномаси билан боғлиқ фактлар тенглик қандай оқибатларга олиб келишини амалда кўрсатаётганини таъкидламоқда.
Зумерлар, тўғрисини айтинг, правани ҳаққоний имтиҳон топшириб олганмисиз? 🤓
@safarblog