Нега яхши мактабга бўлган талабдан тўғри хулоса қилинмайди?
Бугун бир тумандаги мактабда 1-синф учун қабул қилинган ўқувчилар сони ва очилган синфлар ҳарфини эшитиб (алифбо ҳам етмай қолибди номлашга) хайрон қолдим. Афтидан бу жиддий сигнални на вазирлик, на маҳаллий ҳокимият таҳлил қилади.
Собиқ халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бундай ҳолатга ўзгача курашди. Масалан, ота-оналар фарзандларини аввало яшаб турган ҳудудидаги мактабга йўллаши лозим. Мактаб ҳам аввало ўз ҳудуди яқинидаги оила фарзандларини қабул қилиши керак.
Лекин амалда (рус тилли синфларга қабулда айниқса) бунақа тартиб иш бермай, таниш-билиш ё порани ишга солиб ота-оналар фарзандларини номдор мактабларга жойлашмоқда. Оқибатда ўша мактаблар энига кенгайса ҳам, сиғимидан ошиқча бола ўқитяпти. Бу ерда кўпроқ бола қабул қилиш мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар жамоаси, уларни бошқарувчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими қандай манфаат бериши бошқа масала.
Хуллас, ечим битта бўлиши керак — нима бўлишидан қатъий назар, мактаб ўз ҳудудига яқин яшайдиган оилалар фарзандларини қабул қилишга устунлик бериши керак.
Бунинг иқтисодий асоси ҳам бор. Негаки, ўша ҳудудда яшаган оилалар тўлаган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ўша мактаб биноси ва мактабга элтадиган йўлларга сарфланяпти. Президент ҳам солиқларни маҳалла даражасида тақсимот этиш таклифини билдираётган пайтда, мактаб маъмурияти узоқдан келган оила фарзандини қабул қилиши бошқаларга нисбатан адолатсизлик.