Олий Мажлисда бугун қизиқарли қонун лойиҳаси
муҳокама этилди. Аввало, ушбу қонун лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилганини аниқлай олмадим. Масалан, жамоатчилик муҳокамаси портали тарихида топилмади.
Қонун лойиҳасини таклиф этган ИИВ вазири ўринбосари Яхёжон Абдулҳақовга кўра, никоҳни расман белгиланмаслиги туфайли, оталикни белгилаш, алимент ва мерос масалаларида ҳуқуқий низони келтириб чиқаряпти.
"
Оқибатда фуқароларда, айниқса, аёлларда давлатнинг ҳуқуқий сиёсатига нисбатан бўлган ишонч йўқолмоқда", — деган у.
Таъкидланишича,
2022 йилда 18 минг 955та ҳолатда туғилган чақалоқ ёлғиз она аризаси асосида қайд этилган.
2021 йилда 19 минг 37та,
2020 йилда 16 минг 564та шундай ҳолат кузатилган. Вазир ўринбосари бу рақамнинг кўпайишини
кўпхотинлик билан изоҳлади.
Бундан ташқари, кўпхотинликни тарғиб қилиш, рағбатлантириш, никоҳ ўқиш (диний соҳа вакиллари учун), реклама ё маркетингдан кўпхотинлик масаласига урғу беришга ҳам жазо таклиф этиляпти.
Яна бир илгари сурилаётган таклиф: Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги
қонунда жамоат жойларида ибодат либосида юришни тақиқловчи норма чиқариб ташлангани туфайли, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан ҳам 184(1) моддани чиқариб ташлаш. Аммо, лекин, бироқ...
Фуқаролар жамоат жойларда шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган (таниб олиш)
кийимбошда юргани учун маъмурий жавобгарлик назарда тутувчи
жазо таклиф этилмоқда. Бу юзини қисман ё тўлиқ тўсиш ҳолатларини ичига қамраб олади.
Фуқароларнинг миллий, этник,
диний, ирқий мансублигига қараб, товарлар реализация қилишдан, ишларни бажариш ё хизмат кўрсатишдан бош тортгани учун маъмурий жавобгарлик назарда тутувчи янги жазо таклиф этиляпти.