Сергелидаги портлаган омбор кимга тегишли деган саволга Кун.уз ўз материалида қисман жавоб берибди.
Аммо интернет маконида мавжуд маълумотларга таяниб, бу омбор эгаларидан бири сифатида Кун.уз мақоласида кўрсатилган бир фирмага кўпроқ тўхталишни лозим топдим. Бу — Бениф компанияси.
2011 йилда ДУЭТ карта (онлайн терминал) ишлаб чиқариш ва республикани янги турдаги пластик карталар билан таъминлаш айнан Бениф зиммасида бўлган.
Фергана.ру сайтидаги бир мақолада эса Бениф компанияси собиқ МХХ раҳбариятига яқин кишилар томонидан бошқарилиши ҳақида ёзилган ва бу мақолага раддия ҳам чиқарган.
Бошқа мақолада эса Бениф раҳбарларидан бири — Бахтиёр Иргашев собиқ МХХ раиси Рустам Иноятов синглисининг турмуш ўртоғи экани ёзилган. Ўша мақолада ёзилишича, Бениф компанияси ўтган эпохада Афғонистонга нефть-газ экспорт қилишда экслюзив ҳуқуққа эга бўлган.
Хуллас, тергов якунига етиб, натижаси бўйича батафсил маълумот берилиши тарафдориман ва шунгача турли версияни илгари сурмоқчи эмасман.