Ҳокимиятлар бўлиниши ҳақида
Азалдан ҳокимият тизими учга бўлинган ва бу ўзаро тийиб туриш тамойили асосида самарали бошқарувни ташкил этишдаги ҳозирча идеал форма. Ҳокимият уч бўғини: (1) Қонун чиқарувчи, (2) Ижро этувчи ва (3) Суд.
Ҳукумат даражасида бироз бу шаклланган ва ишлаб турибди. Аммо қуйи ҳокимиятларда вилоят ва туман ҳокимлари (ўша иккинчи ижро ҳокимияти раҳбарлари) бир вақтнинг ўзида биринчи ҳокимият, яъни қонун чиқарувчи ҳокимиятга (ҳудудий депутатлар кенгашига раислик орқали) бошчилик қилади. Бу қўпол хатолик ўзаро тийиб туриш тамойилини амалда бузиб, вилоят ва туман ҳокимларига катта ваколат беради. Бундан ташқари, вилоят ҳокимларининг барчаси Сенатда ҳам сенатор бўлиб сайланган.
Таклиф этилаётган ҳужжат лойиҳасига кўра, эндиликда ҳар бир ҳудуддан 4 нафардан сенатор сайланаши таклиф этилмоқда (Президент 9 нафар сенаторни ўз танловига кўра рўйхатга киритади). Умид қиламанки, бунда ҳудудлардан сайланадиган ҳоким-сенаторлар фаолиятига чек қўйилади. Акс ҳолда бу Сенат ҳукумат корчалонлари билан тўлган фермер, нафақада собиқ амалдорлар, нуфузли олим ва бирор тадбиркорнинг йиғилиши бўлиб қолади.