Чустдаги болалар масаласи
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли кўрсатма хатида таъкидланишича, мавжуд вазият "Антиструмин" (йод) дориси истеъмоли туфайли юзага келган, дея гумонланмоқда. Шунингдек, дори истеъмолини вақтинча тўхтатиб туриш талаби ижрога қаратилган.
Ўзи бу дорини нега тарқатиляпти? Президентнинг тегишли қарори билан (5198) 3-15 ёшгача бўлган болаларга йод препаратини бепул тарқатиш ташаббуси қўллаб-қувватланган. Шунга биноан, 2023 йилда республика бюджетидан 15,3 миллиард сўм ажратилган.
Куни кеча Мактабгача таълим ва мактаб вазирлиги ҳафтанинг чоршанба кунини болаларга йодь тарқатиш куни сифатида эълон қилганди. Албатта, хайрли ишлар ва мақсадлар тўғри бўлган.
Менимча, муаммо шундаки, 15,3 миллиард сўм дардида бўлган "тадбиркор" ва "масъуллар" хайрли мақсадни ҳам йўққа чиқарди. Ҳуқуқ-тартибот органлари бунинг тагига етиши ва жавобгарларга жазо муққарар экани эслатиш керак. Президент ҳам бу ҳолатда қайғуда эканини билдирганига қараганда, қўл остидаги масъуллардан кимдир панд берган ва албатта жазоланиши керак.