Энди қонун лойиҳаси муҳокамаси халқ вакиллари уйида қандай ўтгани ҳақида
Депутат Жаҳонгир Шириновга кўра, қонун лойиҳаси фракцияларда қизғин муҳокам қилинган ва барчасида маъқулланган. Шу туфайли, қонун лойиҳасини, ҳар эҳтимолга қарши, иккинчи ўқишда ҳам қабул қилиш учун лойиҳаси депутатларга тақдим этилган.
Биринчи ўқишда бу қонун лойиҳаси қабул қилинди ва фақат бир нафар депутат қарши овоз берди. Яна бир нафари бетараф қолди. 5 нафар депутат иштирок этмаган.
"Қонун лойиҳаси долзарблигини инобатга олиб, (фракцияларда) бир қатор келиб чиққан саволларни қўмитада мутахассислар билан муҳокама қилиб, уни анча такомиллаштирилган вариантини тарқатганмиз. Депутатларимиз розилик билдиришса, иккинчи ўқишда ҳам қабул қилайлик", — деди Ширинов.
Фракция раҳбарлари Зуҳра Иброҳимова, Актам Ҳаитов, Алишер Қодиров, Улуғбек Иноятовлар қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилишга эътироз йўқлигини айтишди. Мажлисда ўтирган Экология партия вакили ҳам қўллаб-қувватлади.
"Бир вақтлар кодексга ибодат либосида ҳақидаги нормани киритгандик. Мана, ишламади шу", — деди спикер. У турли кафолат ва эркинликлар ҳақида гапириб, хавфсизликни таъминлаш ва буни таъминловчи органлар ёрдам ҳақида ҳам гапирди.
Депутат Шириновнинг таъкидича, фуқароларнинг жамоат жойида шахсини аниқлаш имкони бўлмайдиган даражада юзини тўсиши ҳолатида тиббий кўрсатма, меҳнат ёки хизмат фаолияти фаолияти билан боғлиқ ҳолат ёхуд йўл транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган бош кийим, спорт ва маданий тадбирлар пайтида уларнинг иштирокчилари томонидан ва бошқа қонунчиликда кўрсатилган ҳолда юзини тўсиш истисно қилинади.
Депутат Дониёр Ғаниев саволи: Шахсни идентификация қилиш деганда айнан нимани тушуниш керак, уни етарлича аниқлаш деганичи?
Депутат Жаҳонгир Ширинов: Тўғри, идентификациялаш (аниқлаш, таниб олиш)га ҳуқуқий таъриф йўқ. Юзни қай даражада аниқлаш бўйича инструкция ё тартиб ҳам йўқ.
Спикер: Бу ерда юзни аниқлаш ҳақида гап кетяпти, қанақадир шикоят бўлса, суд бор. Кўриб чиқилади.
Дониёр ака, маладес! Анча-мунча депутат бера олмаган саволни ўртага ташлаганди. Ва у ҳуқуқий жиҳатдан жуда ҳам тўғри ёндашди.
Иккинчи ва учинчи ўқишда зудлик билан қабул қилинган лойиҳа Сенатга юборилди. Охиригача ҳам битта депутат қарши овоз бераверди.