Ўтган йили сентябрь ойида Жамшид Қўчқоров (амалдаги Иқтисодиёт ва молия вазири) ва Сардор Умрзоқов (амалдаги президент маслаҳатчиси) ўртасида зиддият пайдо бўлгани, бу айниқса банк ресурсларини ошириш ва кредитлашда яққол намоён бўлаётганини ёзгандим.
Бир йил ичида кимнинг қўли баланд келгани бошқаларга сир эмас. Жамшид Қўчқоровнинг ўзи Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисақартириш вазирлигидан кетди. Командаси эса деярли тарқатилаёзди. Масалан, молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқовнинг ишдан кетиши ҳам шунга алоқадор эди. Бу орада Президент ҳузурида Стартегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди ва унга Молия вазирлиги ваколатида айрим вазифалар берилди, шунга қўшиб давлат объектларини бошқариш ҳам.
Сардор Умурзоқовнинг Админстрация раҳбарлигидан кетиши билан, Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтди, Одилбек Исоқов эса унга маслаҳатчи этиб тайинланди. Стратегик ислоҳотлар агентлиги бошқарувига берилган объектлар ҳам вазирликка қайтарилди. Иқтисодий блок тизгини яна Қўчқоровда. Бу жамиятда нимани ўзгартирди, дейишингиз мумкин.
Қўчқоров командаси Минэкономда қилган ишлари ичида, масалан, ҳоким ёрдамчилари самарали институт сифатида яхши эффект беряпти. Қуйи тизимда кўп нарса ўзгарди. Минфин ташаббуси билан ташкил этилган ОпенБюджет эса бюджет ишини асталик билан халққа ўтказиб бермоқда. Ишонаманки, қачондир бизда ҳам туман бюджетини маҳаллий ҳокимият ўзи мустақил бошқаради ва халқ шу бошқарувчиларни сайлайди. Қўчқоровнинг қайтиши ўша ислоҳотлар давом этишига ишора қилади.