Референдум сиёсатда демократиянинг асосий устунларидан бири сифатида талқин этилади. Аммо референдум доим ҳам демократияни ифода этмайди.
Масалан, 1991 йили март ойида ўтказилган кенг қамровли референдумда Ўзбекистон ССР респондентларининг 95 фоизи СССРни сақлаб қолиш учун овоз берган. Аммо шу йили Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган. Демак, референдум халқ истагини доим ифода этмаслиги мумкин.
Бундан ташқари, референдум натижаси мажоритаризмга боғлиқ. Яъни кўпчилик нима деса, шу бўлади қабилида иш тутилади. Аммо ўша кўпчиликнинг қаерда яшаши инобатга олинмайди. Бундан фарқли ўлароқ, сиёсий партия тузмоқчи бўлсангиз, ҳудудий кесимлар бўйича пропорционал қўллаб-қувватланишга эга бўлишингиз керак. Масалан, фақат водий вилоятлари, Самарқанд-Жиззах ё Хоразм ва Қорқалпоғистон аҳолиси қўллаши билан партия тузилмайди. Референдумда эса бу муҳим эмас.
Охирги марта ҳам референдум айнан қомусий ислоҳот ва президентлик лавозими муддатини узайтиришга боғлиқ эди.