⚡️Тошкентда иситиш мавсуми якунланиши маълум қилинди
2024-2025 йиллардаги иситиш мавсуми расман 18 март, бугундан якунланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, белгиланган меъёрларга биноан, иситиш мавсуми ўртача суткалик ҳаво ҳарорати +8°C дан юқори бўлган 5 кунликдан сўнг тугатилади.
Сўнгги ҳафта давомида Тошкентда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +18-19°C ва ундан юқори, кечалари эса +8°C дан пастга тушмаяпти.
Гидрометеорология марказининг прогнозига кўра, яқин 5 кун ичида кундузги ҳаво ҳарорати +20-22°C, кечаси эса +10°Cдан юқори бўлади.
Айни пайтда пойтахтда ўртача суткалик ҳарорат +12-13°C дан ошган, бу иситиш мавсумини якунлаш учун белгиланган меъёрларга мос келади, дейилади хабарда.
Маълумот учун Тошкентда иситиш мавсуми 2024 йил 7 ноябрдан бошланиши маълум қилинган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor