Rost24 | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Реклама: +99890 047 23 78
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚡️Йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ тушумлари кескин қисқарди

ТОП-20 рўйхатдан жой олган 959 та йирик корхоналар жами солиғи 8 507,1 миллиард сўм солиқ тўлаган бўлса, ТОП-10 давлат улуши бор корхоналар эса жами 4 523,3 миллиард сўмни солиқ учун сарфлаган.

Хусусан, "Навоий кон-металлургия комбинати" ўтган йили 2 382,2 миллиард сўм, жорий йилда эса 2 082,9  миллиард сўм солиқ тўлаган. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати"нинг солиғи 2024 йилда 706,7 миллиард сўмни, 2025 йилда эса 639,1 миллиард сўмни ташкил қилган. Бу камайишларга қарамай, ушбу йирик корхоналар энг йирик солиқ тўловчи сифатида етакчиликни сақлаб қолмоқда.

Шунингдек, хусусий секторда сезиларли ўсиш кузатилиб, унинг солиқ миқдори ўтган йилга нисбатан 600,8 миллиард сўмга ошиб, 2025 йилда 1 316,8 миллиард сўмга етган.

Жумладан, хусусан сектордан жой олган "UZBAT" компанияси ҳар икки йилда ҳам, ўтган йили 231 миллиард сўм, жорий йилда 182 миллиард сўм солиқ билан етакчи бўлган.

Хулоса қилганда, жами солиқ тушумлари 2024 йилда 8 850 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2025 йилда 8 507,1 миллиард сўмга камайган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Вазирлик ўқитувчига қўл кўтарган аёлга ҳукм ўқилганини маълум қилди

Ўқитувчига қўл кўтарган аёлга суд ҳукми ўқилди. Суд фуқаро Г.Х.нинг умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши юзасидан ҳукм чиқарган. Аёл айни вақтда руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Сирдарё туманидаги 1-мактабда фуқаро Г.Х дарс вақтида синфхонага бостириб кириб ўқитувчини ҳақорат қилиб, унга қўл кўтаргани видеоси муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Воқеадан сўнг аёл видеомурожаатда жаҳлим чиқиб кетган эди, ўзимни бошқара олмадим дея узр сўраб чиққан.

Вазирлик хабарига кўра, ҳолат бўйича маъмурий иш қўзғатилган. Сўнгра судга вилоят руҳий касалликлар шифохонаси томонидан берилган психиатрик экспертиза хулосаси тақдим этилган. Хулосага кўра, аёл ақлий заифликнинг енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган вақтда ҳаракатларига жавоб бера олмаган деб топилди.

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди юқоридагиларни инобатга олиб, фуқаро Г.Х.нинг умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши юзасидан ҳукм чиқарди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Uzcard СМС-хабарнома хизмати 2 бараварга қимматлашади

2025 йил 1 мартдан бошлаб, "Uzcard СМС-хабарнома" хизмати нархи 5800 рақамидан келадиган ҳар бир хабари учун 168,40 сўмгача кўтарилиши айтилмоқда.

Ушбу ўзгарган нарх 2 бараварга қимматлашганидан далолат беради. Бундан аввал ҳар бир СМС-хабар учун нархлар 84,2 сўм бўлган.

Маълумот учун СМС-хабарнома 2019 йилдан бери ўзгармаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Италияда Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарининг қадимий қўлёзмалари топилди

Италиянинг Болонья университети кутубхонасида Шарқ китобат санъатига тегишли бўлган кўплаб араб ва форс тилларидаги манбалар, шунингдек, 200 га яқин туркий тилдаги қўлёзмалар сақланаётгани маълум бўлди.
Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, кутубхонада буюк аллома Абу Али Ибн Сино қаламига мансуб “Тиб қонунлари” асарининг иккита қадимий қўлёзмаси сақланмоқда. Мазкур қўлёзмалар XIV–XV асрларда кўчирилган бўлиб, уларга моҳир рассомлар томонидан бир қанча миниатюралар ишланган. Шунингдек, қўлёзмаларда Франция Миллий кутубхонаси муҳрини ҳам кўриш мумкин.

"Бир пайтлар бу китоблар Франция императори Наполеон Бонапарт томонидан Парижга олиб кетилган. Аммо 1885 йилда италиялик маърифатпарварларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида бу дурдоналар яна Болоньяга олиб келинган", дейди кутубхона нодир манбалар бўлими бошлиғи.


Маълумотларга кўра, Ибн Синонинг ушбу асари Европада китоб нашр қилиш технологияси пайдо бўлганидан сўнг “Инжил”дан кейин нашр қилинган иккинчи манба ҳисобланади. Айнан шу асарнинг Европа тилларига таржима қилиниши ва кўплаб нусхаларда нашр қилиниши, кейинчалик Кўҳна қитъада вабо, ўлат сингари мудҳиш эпидемияларга қарши курашда қўл келган ва минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Rost24|TEZKOR dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қамчиқ довонидаги вазият

Довонда автотранспорт воситалари тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўллар қордан тозаланмоқда. Ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофа сақлаб ҳаракатланиш сўралди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


#Рост_ҳикматлар

✅Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг. Қийналасиз, аммо ривожланасиз.


Уорен Баффет

Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Инсон ҳаётига юқори хавф солувчи омиллар рўйхати тузилади

Ҳукумат қарори билан “Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Мазкур реестр Адлия вазирлиги томонидан юритилиб, инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар рўйхати тузиб борилади ва доимий қайта кўриб чиқиб, янгилаб борилади.

Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар такрорланса ва долзарблигини йўқотса реестрдан бекор қилинади.

Реестр юритишнинг мақсади – назорат органлари фаолиятининг қонунийлиги ва ошкоралигини таъминлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат назорат тизимини шаффоф ва ҳисобдор қилишдан иборат.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Жаҳон Марказий банки олтин сотиш бўйича 3-рекордини ўрнатди

Жаҳон Марказий банкидан кетма-кет учинчи йил 1000 тоннадан ортиқ олтин харид қилинган. Бу ҳақда "Central bank" статистикасида маълум қилди.

Хабарга кўра, Полша Миллий банки (NBP) йил давомида олтиннинг энг йирик харидори бўлиб, 90 тонна олтин сотиб олган. Ҳиндистон Захира Банки (RBI) 2024 йилда яна йирик харидорга айланди.

Унинг йиллик харидлари 73 тоннани ташкил этган. Бу 2023 йилдаги олтин сотиб олиш даражасидан тўрт баравар кўп (16 тонна) дегани.

2024 йилда Ироқ Марказий банки 20 тонна, Ўзбекистон Марказий банки 11 тонна, Гана банки ҳам 11 тонна, Қирғизистон Республикаси Миллий банки 6 тонна, Уммон Марказий банки 4 тонна, Россия Марказий банки 3 тонна (танга зарб қилиш мақсадида) ва Зимбабве Марказий банки 1 тонна олтин сотиб олгани маълум қилинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Фарғонада давлат ерини сотаётган шахс ушланди

Фарғона вилоятида давлат захирасидаги ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, фуқаро давлат захирасидаги 2,5 гектар ер майдонини 650 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, харидордан олдиндан 100 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

“Ҳозирда аниқланган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Ғиждувонда газ портлаб, бир киши ҳалок бўлди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги хонадонда газ портлади.  Хонадонда иситиш печидан газ сизиб чиқиб тўпланган ҳамда уй эгалари чироқни ёқиши оқибатида чақнаш содир бўлган.

Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йил 5 февраль куни туманнинг Армечан маҳалласида содир бўлган. Чақнаш оқибатида II- гуруҳ ногирони бўлган И.Т. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Портлаш оқибатида ёнғин юзага келмаган ва ёнғин қутқарув экипажлари жалб этилмаган. Ҳодиса жойига вилоят ФВБ ва туман ИИБ масъуллари чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги хонадонлардан бирида газ чақнагани ҳақда  хабар қилинганди. Ушбу ҳодиса оқибатида ёнғин юзага келмаган, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Ўзбекистонда тадбиркорларни қандай муаммолар қийнамоқда?

Марказий банк сўрови тадбиркорлар ишбилармонлик муҳитини нисбатан пессимистик баҳоланишини кўрсатмоқда.

Энергетикага доир шикоятлар кўп.

Тўртинчи чоракда ўрта ва юқори қувватдаги компаниялар улуши 50 фоизгача камайди — бу 1,5 йилдаги минимум.

Асосий сабаб — газ ва электр таъминотидаги узилишлар.

Яхшиланиш кутилмаси 62 фоиздан 56 фоизгача тушди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2101

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Тошкент бозорларида кунлик патта нархи 20–30 фоизга ошди

Тошкент шаҳридаги барча бозорлар ва савдо комплексларида турли хил товарлар учун патта нархи ўртача 20–30 фоизга қимматлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорида сўз борди.

Бунга кўра, ҳўл ва қуруқ мева нархлари 15 000 сўмдан 40 000 сўмгача, сабзавот нархи 34 000 сўмгача, гўшт маҳсулотлари учун патта нархи эса 42 000 сўмгача етди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари савдосида бир савдо ўрни (жой)нинг ўлчами 1–1,2 погон метр этиб белгиланган. Агар ушбу ўлчамдан ортиқ жой эгалланса, қўшимча майдон учун ҳар бир савдо ўрни бўйича белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.

Турли маҳсулотлар аралаш ҳолда сотилганда эса, тўлов сотилаётган маҳсулотлар орасида белгиланган энг юқори ставка асосида ҳисобланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Рост_ҳикматлар

✅Инсонда ҳам худди дарахтга ўхшаш ҳолат юз беради: қанчалар юксакка – ёруғликка интилса, шунчалар томирлари ерга – тубанликка, зулматга ва чуқурликка – зулмга ботиб бораверади.


Фридрих Ницше

Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Озодлик ва Америка Овози радиоларининг ёпилиши тўғри иш деб ўйлайман — Шерзодхон Қудратхўжа

Шерзодхон Қудратхўжа USAID ташкилоти ва Озодлик , Америка овози радиоларининг фаолиятига чекловлар қўйилаётгани юзасидан ўз фикрини билдирди.

Қудратхўжа сўзларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп миллиардер Илон Маскни Иқтисодий самарадорлик бўйича бошқарма бошлиғи қилиб олди. Улар биргаликда Америка пулларини бесамар ишлатилишига қарши, солиқ тўловчиларнинг пулини тежаш учун курашмоқда.

Аввало, биз бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаймиз. Аммо бу масала бўйича шахсий фикрим бор. Икки радионинг ёпилиши кераклиги тўғри фикр деб ўйлайман. Энди уларга ўрин йўқ, ҳозир ўрнини интернет тармоқлари эгаллаган. Қолаверса, икки радио ҳам ўз вақтида пропаганда учун очилган. Бугунги кунда кўряпмизки, бу каби ишларга ўрин йўқ. Озодлик радиосида эса бир ёқламалик, негатив ва провокация кўзланган ҳолатларга дуч келаман. Гўё, қайсидир қатламга ёқиш, одамлар ичида низо келтириб чиқаришга қаратилгандай" — дея фикр билдиради Шерзодхон Қудратхўжа.

Шунингдек, USAID ташкилоти Ўзбекистон ва минтақадаги кўп давлатларга пул ажратгани билан бир қаторда ҳисоботсиз, ножўя пул сарфлашлар билан ҳам шуғуллангани фаолиятига тўғри келмайдиган иш эканини таъкидлади. Агар Ўзбекистон журналистларига грант ажратилса, ҳисоботлар билан шаффоф иш олиб боришига ишонч билдирди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️8 ой тил курсига борган ёшларнинг 6 ойлик тўловини давлат тўлаб беради

Шунингдек, ёшлар ишсизлигига барҳам бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 126 триллион сўмлик катта дастур амалга оширилади. Ёшларни касб ва тилга ўқитиш, микролойиҳалар орқали даромадли қилиш, имтиёзли кредитлар бериш ҳамда халқаро таълим ва юқори маошли иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2100

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Сўнгги уч йил ичида 322 киши ЙТҲлар оқибатида вафот этган

2024 йил давомида Тошкент шаҳрида 91 нафар фуқаро йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Халқ депутатлари кенгашининг қарорида маълум қилинди.

Унга кўра, Тошкент шаҳри ҳудудида 1 йил давомида 1 280 та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиб, мазкур ҳодисаларнинг 1 189 таси тан жароҳати, 91 таси ўлим каби оғир оқибатлар билан якунланган. Шунингдек, 720 та пиёдалар билан боғлиқ, 98 та тезлик билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган.

Маълумот учун, 2023 йилда Тошкент шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 95 киши ҳаётдан кўз юмган бўлиб, уларнинг 10 нафарини болалар ташкил этган. Шунингдек, ЙТҲлар натижасида 1 248 киши жароҳатланган, шундан 235 нафари болалар бўлган. 10 киши эса умрбод ногирон бўлиб қолган.

2022 йилда эса пойтахтда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Шундан ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган, 1463 нафари тан жароҳати олган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Автомобилга газ ускунасини ўрнатиш учун енди онлайн тарзда рухсатнома олиш мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автомобилга газ ускунасини ўрнатиш учун онлайн рухсатнома олиш хизмати жорий этилди.

Хизматдан фойдаланиш пулли бўлиб, тўлов миқдори 112 500 сўмни ташкил этади. Аввало, машина эгалари рухсатнома олиш учун онлайн ариза тўлдириши керак бўлади. Шундан сўнг, ваколатли орган электрон шаклда ариза берувчининг аризаси маъқулланганлиги ёки рад этилганлигини тўғрисида маълумотнома тақдим этади.

Агар автомобил янги бўлса, аризада ҳисоб-фактураларни илова қилиши лозим.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Италияда “Бобурнома” асарининг тақдимоти бўлди

Буюк ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Италияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонаси ҳамда Рим шаҳридаги “Sandro Teti Editore” нашриёт уйи томонидан “Бобурнома” асарининг итальян тилидаги таржимаси тақдимоти ўтказилмоқда.

БАТАФСИЛ

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Тадбиркор ёшларга 2,5 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади

Шавкат Мирзиёев ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилди.

Биринчи ҳужжатга мувофиқ тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади ва ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача сармоя киритилади.

Иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.

Шунингдек, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади. Комиссия иш ўринларини яратиш, кадрларга эҳтиёж, бўш ўринларга ёшларни жойлаштириш масалаларини ҳал этади.

Президент имзолаган учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун

Бобурнинг 15-авлоди: Бобурийлар авлоди эканлигимизни сир сақлашга мажбур бўлганмиз


Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган Зайниддин Мавлонов Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўғил авлод тарафидан шажарасининг 15-давомчиси экан.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1808

ТЎЛИҚ ВИДЕО: youtu.be/EQxeXBxJOpg


ROST24.uz | Telegram | Facebook | YouTube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.