⚡️ Энди солиқ хавфи мезонлари ошкор этилади
Савдо-саноат палатасида Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш” масаласи кўтарилди.
Унда солиқ хавфларини аниқлаш мезонлари тадбиркорлар учун очиқ бўлиши лозимлиги, бунда тадбиркорлар ўз фаолиятида хавфли ҳолатлар қайси шароитларда юзага келиши мумкинлигини билиш имконига эга бўлиши, қолаверса, коррупциянинг олдини олиш бўйича мезонлар ҳам очиқ бўлиши ҳақида маълумот берилиши кераклиги таклиф этилди.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев мазкур таклифни маъқуллаб, барча текширувларга оид таҳлил мезонлари тез кунда очиқланиши кераклиги бўйича топшириқлар бергани айтилмоқда. Лекин бу таклиф қачондан кучга кириши ҳақида аниқ маълумот келтирилмаган.
Амалдаги тартибга кўра, хавфни таҳлил қилиш натижасига асосан тадбиркорни текшириш тайинланганда у айнан қайси сабабдан текширишга тушганини билиш қийин, яъни махфийлиги айтилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor