Улардан ибрат олинг.
МУАЛЛИМНИНГ ШАХСИЙ КУТУБХОНАСИ.
Халқ таълими аълочиси, "Шуҳрат" медали соҳиби, 41-мактабнинг биология фани муаллими Нурмурод Супҳонов хонадонларига кириб борамиз.
Муаллимнинг кенжатойи--Ҳайдарали 2-синф ўқувчиси бўлишига қарамай Заҳриддин Муҳаммад Бобур ғазалларидан ёд айтганда кўзларимиз ёғдуланади.
--Фарзандларим учун барча шароитларни яратиб қўйганмиз. Улар мактабда аъло ўқийди, тил ўрганиш курсларига ҳам қатнайди. Ҳовлидаги иссиқхоналардаги юмушларда ҳам ёрдам беради,--дейди муаллим.
Нурмурод Супҳонов турмуш ўртоғи Маъмурахон Раҳматова билан уч фарзанд тарбияламоқдалар. Тўнғичлари-- Шабона 9-синфда, Нурмуҳаммад 8,кенжатой Ҳайдарали эса 2- синфда ўқийди. 6-мактабнинг энг аълочилари.
-- Хонадонингизда кутубхона борми?--деймиз муаллимга.
--Албатта. Кутубхонасиз ҳовлини тасаввур ҳам этолмайман,--дейди оила бекаси Маъмурахон.
Улар билан етаклашиб, иккинчи қаватга кўтариламиз. Ихчам дарсхона, китоб жовони. Дид билан терилган илмий, бадий, оммабоп адабиётлар оила аъзоларининг энг севимли ашёларидир.
Миришкор маҳалласининг Пайшанба қишлоғида яшовчи бу оилада деҳқончилик ишлари ҳам намунали йўлга қўйилган. 5 сотихли иссиқхонада экилган картошкалар гуркирайди. Ота-оналари билан фарзандлар ҳам бўш соатларини иссиқхонада
ўтказадилар.
Лекин билим олиш, маънавиятга ҳам вақт топилади.
Бухоро Давлат университети биология бўлимини, магистратурасини аъло битирган муаллим Нурмурод Супҳонов қатор йиллардан бери 41-мактаб ўқувчиларига биология фанидан сабоқ беради. Шу фандан репититорлик мактабини ҳам очган.
"Картошка ўсимлигини инвитро усулида кўпайтириш" мавзусида илмий иш ҳам олиб бормоқда.
--Раҳматли бобом яшаётган жойимизда 1900- йиллар колхоз раиси бўлганлар. Жуда кўп китоблари бўлган. Революциядан кейин, минг-минглаб китобларини араваларга ортиб, олиб чиқиб ёқиб юборишган экан.
Бобом бу воқеаларни йиғлаб гапириб берганлар...
Нурмуроднинг кўзларида ёш қалқийди. Замонлар ўзгариб, раҳматли бобосининг қони вужудида гупиллаб оқаётгани эмасми бу?!
Муаллимнинг кутубхонаси ҳали кенгайиб, невараларининг ҳам маънавий мулкига айланади!
Махфират АТОЕВА.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси. "Мўътабар аёл" нишони соҳибаси.