Postlar filtri


ШУКРДА ҲАМ ХОСИЯТ БОР


Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?

– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора…

Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов.


"Ассалом, Ўзбекистон" дастурида ромитанлик истеъдодли мақомчи қизимиз Гулсанам Жўраева иштирок этди.




ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТATЛАРИ ҲАМДА  ФАОЛЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

       Ҳалқ депутатлари Ромитан туман Кенгашининг олтинчи сессияси 2025 йилнинг 12 февраль куни соат 10:00 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида бўлиб ўтади.

           Сессия иши туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (Telegram, YouTube) орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.






Э Ъ Л О Н

Ибн Сино маҳалласи Мустақиллик кўчаси 2/6 хонадонда яшаган АЛИЕВА ГУЛНОРА МИЛЁСОВНАнинг вафот этганлиги сабабли туман Давлат нотариал идорасида мерос иши очилди.
Меросхўрлардан бир ой муддат ичида туман Давлат нотариал идорасига мурожаат қилишлари сўралади.




Огоҳ бўлинг!

СОТУВЧИНИНГ ҲИКОЯСИ.

Озиқ-овқат дўконида ишлайдиган амаки журналистлигимдан хабардорлиги боис, бир куни мени четроққа имлади.
--Опа, бир воқеани сизга айтмасам бўлмайди,--деди.
--Майли, айтақолинг,--дея суҳбатига қулоқ тутдим.
--Дўконимизда мактаб ўқувчиларига ароқ, сигарета сотмайман. Атрофимизда 4 та мактаб бор. Ўқувчилар кўп кириб савдо қилади. Аксариятини ота-оналари, бобо-бибиларигача танийман. Гоҳида отанга, бобонгга салом айт, деб ҳам қўяман. Шояд, шу сўровим ҳам уларни ҳушёрроқ торттирсин, дейманда.
Ҳар куни ҳижобдаги бир ўқувчи қиз кириб 2 дона сигарет сўрайди.
--Кимга оляпсан, қизим,--десам:
--Отамга,--дейди
--Ўзи келса бўлмайдими?--десам:
--Касаллар.--дейди.
Қизга, ҳижобига зимдан қарайман. Ёлғон гапирмаса керак, ҳақиқатан ҳам отаси касалдир, сўроқ қилишга нима ҳаққинг бор, дейман ўзимга ўзим. Сигарета бераман.
Эртаси куни яна шу аҳвол. Қанча суриштирмай, ҳижобдаги ўқувчи қиз ота-онаси кимлигини айтмайди, мактабини ҳам. Баттар иккиланаман. Бир кун қиз икки дона сигарет сотиб олиб чиқиб кетгач, савдо гавжум бўлсада, шеригимга ташлаб, орқасидан пойлаб бордим.
Қиз овлоқроқ жойдаги ўриндиққа ўтириб, бурқситиб-бурқситиб сигареталарни чекди...
Қараб турибман. Минг бир режа туздим. Ота-онасини топиб айтмоқчи бўлдим. Мактабига бормоқни ўйладим. Яна фикримдан қайтдим. Секин қизга яқинлашиб:
--Ота-онангиз сигарет чекишингизни биладими, қизим?--дейишим билан:
--Сенинг нима ишинг бор, насиҳатингни болаларингга қил!
Ақл ўргатмаган сен қолувдинг!--деганча шарт ўрнидан туриб, алламбало сўзлар билан сўкинганча кетворди...
Бир аҳволда қайтиб келдим. Мактабига бормоқчи бўлдим. Ота-онасини чақиришса, исботим йўқ, туҳматчига чиқаришса, деб фикримдан қайтдим.
Ҳижобдаги қизалоқ қайтиб келмади. Бошқа дўконлардан сигарет харид қилаётгандир. Яна билмадим.
Ота-онаси ҳижобга киритиб қўйишибди-ю, назоратни бўшаштирибдида. Ҳижобга кирганлар адашмайдими?..

Сотувчи амакининг суҳбатидан ҳангу-манг бўлиб қолдим.
Фарзандларингиз тарбиясини назоратсиз қолдирманг. Ишонинг, лекин текширинг. Бугун ҳижоб кийиб олиб, бурчак-бурчакларда сигарета бурқситаётган ўқувчи каттароқ хатоларга йўл қўймасин?

Огоҳ бўлинг!


Махфират АТОЕВА.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.




Э Ъ Л О Н

Тарнаут маҳалласининг Тарнаут қишлоғи, 35-уйда яшаган ПЎПИ БОЗОРОВнинг вафот этганлиги сабабли туман Давлат нотариал идорасида мерос иши очилди.
Меросхўрлардан бир ой муддат ичида туман Давлат нотариал идорасига мурожаат қилишлари сўралади.




Мутахассис маслаҳат беради.

КУЙДИРГИ--ХАВФЛИ КАСАЛЛИК

Куйдирги--ўта хавфли, юқумли касаллик бўлиб, барча турдаги қишлоқ хўжалик уй ва ёввойи ҳайвонларида учрайди. Одамларга ҳам юқади.
Касал ҳайвоннинг гўшти сўйиб, савдога чиқарилса, касаллик тез тарқайди, айрим ҳолларда ҳалокат билан якунланади.
Бундай касаллик билан ўлган ҳайвонлар мурдасини очиқда қолдирмаслик зарур, куйдириб, кўмилади. Акс ҳолда қушлар, ҳашаротлар ўлимтикни тарқатиб, касалликни авж олишига сабаб бўладилар.
Чорва моллари бу касаллик билан оғриганда жамиятга катта иқтисодий зарар етказилади.
Шу боис хасталик аниқланган жой зарарсизлантирилади. Соғлом чорвадан ажратилади. Зудлик билан эмлаш жараёни бошланади. Карартин эълон қилиниб, ушбу ҳудуддан чорва маҳсулотлари-гўшт, сут, тери, жун, озуқа олиб кириш, чиқиш таъқиқланади.
Шу боис куйдирги касаллигининг олдини олиш учун доимий тарғибот ишларини олиб бориш зарур.
Бу борада участкамиздаги аҳоли орасида, мактабларда, жамоаларда тез-тез суҳбатлар олиб борилмоқда.
Мақсадимиз ўта юқумли--куйдиргидан чорва молларини, одамларни ҳимоялашдир.

Ҳазрат БАРОТОВ,
"Нурафшон" ветеринария участкаси мудири.




ОНАЛАР ҲАҚИДА...

* Ҳадяни аввал онага, сўнг отага бериш маҳбубдир.

* Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот этган бўлсалар ҳам, уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

* Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини унутма!

* У сенга берган оқ сутини меҳру хурсандлик билан берган, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шу боис берган ҳар бир луқманг меҳрли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

* Унга ҳар куни кўриниш бер, чунки онангнинг сени кўриши хум-хум тилло туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

* Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, шунда уни йўқотганингда армонда қолмайсан.

* Ҳайит кунлари онангни бағрингга бос! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқарма!




ТЕНГДОШЛАРИМГА МУРОЖААТ

Ёшмиз. Ғўрмиз. Ақлимиз етиб турсада оддийгина сўзлар билан ҳам яқинларимиз кўнглини осмон қадар кўтариб юбориш мумкинлигини унутиб қўямиз.
Бу сўзларни айтмоқ учун кўп нарса керакмас. Меҳр, самимийлик, тарбия кифоя.
Тонгда туриб:
--Ассалому алайкум!
--Яхши ухлаб турдингизми?-демоқ қанчалар гўзал!
Чақиришганда: "Лаббай!"
Юмуш буюришса: "Хўш"," Хўп бўлади! "дея тавозе қилмоқ--ўзбекона лутф!
Оиламиздаги ёши улуғларга:
" Умрингиз зиёда бўлсин! "," Сизларни яхши кўрамиз! "," Бахтимизга бор бўлинг! "деб турмоқлик ҳам садақадир.
" Марҳамат", "Кечирасиз" каби каломларни тилимиздан туширмаслик ҳам одобимиз кўзгуси!
Қадрли тенгдошим!
Сизлардан кичкина ўтинчим, Мурожаатим ҳам:
Сўз луғатингизда ушбу сўзларни ёзиб қўйинг!
Ёд олинг!
Тортинмай, уялмай ҳар куни, такрор ва такрор ишлатинг!
Ўзингиз ҳам қувонасиз, ўқишларингиз аъло бўлади.
Кўнглингиз ёруғланади.

Бугундан, бошладик!

Паризода БАХТИЁРОВА,
41-мактабнинг 8-синф ўқувчиси.




Узоқ умр кўрмоқчи бўлсангиз..

Телефонда чап қулоқда гаплашинг
Бир кунда икки марта кофе ичманг
Таблеткани совуқ сув билан қабул қилманг
Соат 17:00 дан кейин тўйиб овқатланманг
Ёғли таомлардан бироз тийилинг
Эрталаб кўпроқ кечда камроқ сув ичинг
Қўл телефонлари қувватчиларидан (зарядник) узоқроқ юринг
Телефон орқали узоқ гаплашманг
Ухлаш учун энг яхши вақт кеч 22:00 дан эрталаб 06:00 гачадир
Тиббий муолажадан сўнг дарров ухлаш учун ётманг.



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.