ТАЙИНЛОВ
Кадастр агентлиги Ромитан тумани бўлимига янги раҳбар тайинланди
Рўзиев Анвар Чориқулович – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси Ромитан тумани бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Рўзиев Анвар 1988 йил 29 декабрда Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган. Маълумоти олий, 2023 йилда Бухоро муҳандислик технология институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – бино ва иншоотлар қурилиши.
Иш фаолиятини 2008 йилдан Бухоро вилояти Ромитан тумани Тех-Марказ оператори сифатида бошлаб, ANVARJON MOBILE SERVIS масъулияти чекланган жамияти оператори (2011-2015), Бухоро вилояти Ермулккадастр давлат корхонаси Ромитан тумани филиали ҳудуд мутахассиси (2018-2021), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси Ромитан тумани филиали кадастр муҳандиси (2021-2021) лавозимларида ишлаган.
Айни вақтга қадар Рўзиев Анвар Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси Ромитан тумани филиали ер кадастр мутахассиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор.