Умеджон Барноев dan repost
🟢РОМИТАНДА: 2025 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги соҳасидаги устувор вазифалар белгилаб олинди
Бугун, 22 январь куни қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигида Ромитан туманида 2025 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги соҳасидаги устувор вазифалари ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Асқад Жаводов, туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
Унда жорий йил давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган асосий устувор йўналишлар белгиланди ва улар бўйича аниқ чора-тадбирлар муҳокама марказида бўлди.
Жорий йилда пахта ҳосили учун асосан маҳаллий уруғлар билан биргаликда хорижий уруғлардан ҳам фойдаланиш режалаштирилди. Бундан ташқари ғалла етиштириладиган майдонлардан самарали фойдаланиш чоралари белгилаб олинди.
Шунингдек, экин майдонларининг сув таъминотини яхшилаш бўйича режалаштирилган ишлар ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Бунда ички суғориш тармоқларини бетонлаш, сув тежовчи технологияларни кенг қўллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар якунида вазир ҳар бир йўналиш бўйича қисқа муддат ичида сифатли натижаларга эришиш бўйича топшириқ берди.
https://t.me/Umed_Barnoyev