🟢
“Оғир ҳудуд”лар обод манзилларга айланмоқдаРомитан туманининг “Оғир ҳудуд” тоифасидаги маҳаллаларда аҳоли ҳаёт даражасини ўзгартириш бўйиича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун туман тиббиёт бирлашма бўлим, оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктлари катта ҳамшира ва патронаж ҳамширалари тумандаги 5 та "Оғир ҳудуд" га киритилган аҳоли хонадонларида хатлов ишларинииамалга оширдилар.
Жумладан 39-оилавий поликлиника ҳудудидаги Деча маҳалла аҳоли хонадонларида хонадон тозалиги, хатлов ишлари, ҳамда соғлом овқатланиш тартиблари бўйича мақсадли патронаж ишлари амалга оширилиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғибот ишлари ташкил қилинди.
Умуман олганда ушбу бешта ҳудудлар “оғир тоифа”дан чиқиб, обод манзилларга айланади.
Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
✝️
Telegram | ☮️
Facebook | 💟
Instagram | ☸️
YouTube