#ФЕЙК_ХАБАР
🟢Расмий муносабат
Бугун, 7 январь куни ижтимоий тармоқ орқали “Ромитан тумани ҳокими ўринбосари фирибгарликда айбланмоқда” сарлаҳаси остида хабар эълон қилинди.
Ушбу хабар юзасидан Ромитан тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:
2024 йил март ойида Бабаев Азиз Ҳоджиқурбонович Ромитан тумани ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Бироқ 2024 йил 30 октябрь куни Бабаев Азиз Ҳоджиқурбонович ўз аризасига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ҳозирги кунда Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди томонидан Бабаев Азиз Ҳоджиқурбонович 2022-2024 йилнинг март ойи мобайнида “Ҳазортут” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб борган даври учун эълон қилинган айблов иши бўйича унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилмоқда.
Бундан англашиладики, Бабаев Азиз Ҳоджиқурбонович ижтимоий тармоқда эълон қилинганидек, Ромитан тумани ҳокими ўринбосари сифатида эмас, балки бундан аввалги фаолиятидаги қилмишлари учун айбланмоқда.
Шу ўринда оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлардан тасдиқланмаган ва ёлғон ахборотлардан фойдаланмасликни, шунингдек, асосланмаган миш-миш ва гумонларни тарқатмасликларини сўраймиз.
Холис ахборот ва маълумот алмашишда, уни жамоатчиликка эълон қилишда ҳамкорликка тайёрлигимизни билдирамиз.
Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
✝️ Telegram | ☮️ Facebook | 💟 Instagram | ☸️ YouTube