Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Ҳозирда қонунчиликда коррупциявий жиноятларнинг аниқ рўйхати йўқлигига эътибор қаратилди.
Парламент тасдиқлаган қонунда асосан жазони кучайтиришни ўзи билан чекланиб қолингани, коррупцияни олдини олиш, одамларимизни бунга тоқатсизлик руҳида тарбиялаш, профилактика механизмларини яратиш, жиноятни фош этишга ёрдам берганларни рағбатлантириш каби масалалар акс этмагани кўрсатиб ўтилди.
Шунинг учун Президент бу қонунни қайта ишлаш учун қайтаришини айтди.
Шу билан бирга жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни ҳам халқаро стандартларга мослаштириш лозимлиги қайд этилди.
Мисол учун, Швейцария, Австрия, Германия, Россия, Озарбайжон қонунчилигида давлат харидлари ва йирик бизнес лойиҳалар параметрларини олдиндан сиздириб (инсайдерлик), даромад олганлик ҳам жиноий даромадларни легаллаштириш, деб баҳоланади.
Facebook|Instagram|X