📖 Нуссбаумнинг “Сиёсий ҳиссиётлар” китоби
2013 йилда америкалик файласуф, Чикаго университетининг ҳуқуқ ва этика профессори Марта Нуссбаумнинг “Сиёсий ҳиссиётлар. Нега муҳаббат адолат учун муҳим?” китоби чоп этилди.
💬 Китобда “Адолат ва барча учун тенг имкониятлар” тамойилларига амал қилинадиган, шунингдек, “шароитлар яратиладиган ҳамда саъй-ҳаракатлар ва ватанпарварликни талаб қилувчи тегишли лойиҳаларни амалга оширишга қатъий интилиш сақланиб қолган” баркамол жамиятга эришиш йўлларини излашга асосий эътибор қаратилган.
⚡️Биринчи қисми “либерализм тарихи муаммолари”га бағишланган. Унда муаллиф инглиз файласуфи ва сиёсий мутафаккири Жон Локк (1632-1704) ижоди давридан бошлаб, “фаровон ва либерал-демократик жамият психологияси” сиёсий фалсафасини тасвирлашга ҳаракат қилган.
⚡️Иккинчи қисмида муаллиф адолат ва барча учун тенг имкониятларга интилаётган либерал жамият ҳақидаги ўз қарашларини баён қилади. Адолатга интилиш ҳар бир инсоннинг тенг қадр-қимматини эътироф этишдан бошланади, бунда индивидуал фаолликни, айниқса, ўта заифлик шароитларида ҳурмат қилиш муҳимлигига эътибор қаратилади.
“Оммавий ҳиссиётлар” деб номланган учинчи қисмида муаллиф ижтимоий ҳиссиётларга айрим қарашларнинг ижобий ва салбий томонларини очиш учун санъат, адабиёт ва сиёсий элита мисолларига таянади. Ушбу бобларда Нуссбаум ижтимоий ҳиссиётлар моделининг ишончлилигини намоён этиш учун бой тарихий тафсилотларга таянади.
🔝Мақолада қуйидаги бўлимлар мавжуд:
🔘Ҳиссиётлар ва сиёсат
🔘Либерал қарашлар тарихи
🔘Ижтимоий саъй-ҳаракатлар
🔘Ҳаракатларга мажбурлаш
🔘Муҳаббат ва санъат
🔘Оммавий ҳиссиётлар
Фазлиддин Насретдинов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ" журнали №1/2025
Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/fpi
Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review