🏠2025 йилда ипотека дастурлари: Президент йиғилишидан асосийлар
23 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
📎Бу йил уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Банклар томонидан бунга қўшимча 10 триллион сўм, “Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” томонидан 2,3 триллион сўм йўналтирилади.
📎Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилиниши билан, девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада 1 миллиард доллар айланма маблағ жалб этиш имконияти пайдо бўлади.
📎Ишончли девелоперлар учун яна бир имконият: иморатнинг 50 фоизи қурилганда фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади.
📎Фуқаролар қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш, уй битмасдан ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади.
📎2030 йилгача 100 та “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун ерлар камида 70 минг одам яшайдиган туман маркази ёки шаҳар ҳудудига 1-2 километр масофадаги жойдан ажратилади.
📎Барча бино-иншоотларга юқори энергия самарадорлик талаблари жорий қилинади. Транспорт, ёритиш тизимлари ва зарядлаш станциялари фақат “яшил” технологиялар асосида бўлади.
📎Жорий йилдан ер олишдан бошлаб, бинони фойдаланишга топширишгача бўлган ҳар бир босқич кўриниб турадиган рақамли тизим яратилади.
Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/pye
рус review.uz/pye
Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review
telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin