Нега заправкаларда навбатлар кўпайди?
Охирги вақтлар аҳоли ва автомобиллар сони ошмоқда. Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган ва импорт машиналар сониям каррасига ошиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Масалан, 4 йил олдин, 2020 йилда жами 2 млн 800 мингта машина рўйхатга олинган бўлса, айни кунлар 5 млн тадан ортиқ автомобиль давлат рўйхатига олинган. Уларнинг катта қисми, табиийки, метан газда юради.
Шунингдек, 24/7 ишлайдиган хизматлар кўпайгани сабабли машиналарга ёнилғи етказиб бериш керак бўляпти.
Ҳозир газ босими пасайган вақтда, айрим заправкаларга чекловлар қўйилган. Чунки, аввало аҳоли ва ижтимоий объектларни табиий газ билан таъминлаш керак.
Айтилишича, бу вақтинчалик чора ва 27 декабрдан чекловлар олиб ташланиши кутилмоқда.
Ҳозирча сабр қилиб, мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш муҳим.
🚀@raketauzb