Raketa | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


«Raketa»да қизиқарли ва ишончли янгиликлар🚀
Видео-фото юбориш: @raketauz_bot
Админ: @zamonga_reklama
Биз ижтимоий тармоқларда: https://myurls.co/raketauzb

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкентда она ва бола пичоқланди.

🚀@raketauzb


АҚШ қонун устуворлиги тан олинмайдиган давлатга айланиб боряпди!

Қандай қилиб, ахир Америка қонун устуворлиги тимсоли эмасми? Трамп қонунларга қарамасдан федерал инспекторларни ишдан бўшатди.

Кўпчилик Америка Қўшма Штатларини қонун устуворлиги таъминланган давлат сифатида кўради. Ўзбекистонда ҳам Америка ҳақидаги тасаввурлар, одатда, уларнинг қонунлар қатъийлигини ва адолатни ҳимоя қилишини кўз олдига келтиради.

Аммо АҚШнинг ўзида ҳам қонунларга риоя қилмаслик ёки уларни четлаб ўтиш ҳолатлари мавжудлиги ҳақида камдан-кам гапирилади.

Масалан, президент Дональд Трампнинг федерал инспекторларни кенг миқёсда лавозимлардан четлатиши Америкада қонун устуворлигига қанчалик амал қилинишини шубҳа остига қўяди.

Инспекторлар – бу мустақил кузатувчилар бўлиб, улар ҳукумат идоралари фаолиятидаги фирибгарлик, маблағларни суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳуқуқбузарликларни текширади.

Улар қонунга кўра мустақил бўлиши керак, аммо Трамп уларни лавозимидан озод қилиш жараёнида қонун талаб қилган тартибларга ҳам тўлиқ риоя қилмаган.

2022 йилда Конгресс инспекторларни ҳимоя қилиш учун қонун қабул қилган эди, унга кўра, президент уларни лавозимдан четлатишдан олдин Конгрессга асосли сабабларни тақдим этиши керак. Бироқ, Трампнинг лавозимдан четлатиш жараёнида бундай асосли сабаблар берилмаган ва қонун талаблари бузилган.

Қонун устуворлиги – бу нафақат қонунларни ёзиш, балки уларга амал қилиш ҳамдир. Ҳар қандай давлатда қонунбузарлик ҳолатлари бўлиши мумкин. Шундай экан, дунёдаги барча давлатлар, жумладан, АҚШ ҳам қонун устуворлигига риоя қилишни такомиллаштириш йўлида иш олиб бориши лозим.


Қирғизистон президенти ўзбекларга тан берди!

У Амирсойдан ҳайратда қолган.

"Давлатимиз ҳудудининг 94 фоизини тоғлар эгаллайди, лекин бизда бундай жойлар йўқ. Нега? Чунки мустақилликка эришганимиздан бери, оддий одамлардан тортиб президентларгача, биз фақат сиёсат билан шуғулланганмиз" - деди Садир Жапаров

Шунингдек у "гапиришга тил ожиз, қоил, шунча одам иш билан таъминланибди" - деб ўзбекларни маҳтаган.

🚀@raketauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Абдуқодир Ҳусановнинг тарихий дебютидаги ҳаракатлари

Дастлабки беш дақиқани ҳисобга олмаса, ҳаммаси жойида

@burgutuzb


🇮🇱🇷🇺🇺🇦 Исроил, эҳтимол, Ғазо, Ливан ва Сурияда қўлга киритилган совет ва Россия қуролларини Украинага етказиб бера бошлади

Расмий равишда маълумот тасдиқланмаган, аммо аввалроқ Исроил ҳукумати вакили элчи билан учрашувда Украинага бундай қуролларни топшириш таклифини илгари сурган эди.

🚀@raketauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғонада гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноий ҳолат аниқланди

🚀@raketauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Туркиядаги 4 қаватли уй қулашида суриялик йигит кўпчиликни қутқариб қолди

Қайд этилишича, Конядаги фожиа вақтида йигит уйдаги ҳар бир хонадон эшиги қўнғироғини чалиб, одамларни огоҳлантирган.

🚀@raketauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Энди гаджетларни инсон танаси билан қувватлаш мумкин

Олимлар бу бўйича янги тадқиқот ўтказишди.

🚀@raketauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️ Мактаб буфетида қиз сўроқсиз егулик олиб еган, уни ўқитувчиси отасига айтиб қўйган, ва отаси қизини уриб ўлдириб қўйди.

Андижон вилояти Мархамат туманида ота 11 ёшли қизини уриб ўлдириб қўйди.

🚀@raketauzb


Ўзбекистон фуқаролари асосан қон айланиш тизими касалликларидан вафот этаётгани маълум бўлди

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида мамлакатда 174,4 минг киши вафот этган. Улардан 96 минги эркаклар, 78,4 минги эса аёллардир.

Вафот этганлар сони шаҳар жойларида 98,2 минг кишини, қишлоқ жойларида 76,2 минг кишини ташкил этган.

🚀@raketauzb


Бразилияда миллионлаб одамлар кучли ёмғир туфайли уй-жойсиз қолди

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида кучли ёмғир туфайли йўллар ва метро тизими сув остида қолди.

Фалокат оқибатида 96 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 1,5 миллион киши бошпанасиз қолди. Маҳаллий ҳокимият фавқулодда ҳолат эълон қилган.

🚀@raketauzb


Йўлларда «дрифт», «шашка» каби хавфли ҳаракатланганларга жавобгарлик белгиланмоқда

Ўзбекистонда 2024 йилда 9 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, унда 2 203 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8 901 киши тан жароҳати олган.

Янги қонун айнан шундай фожиали ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилиб, у фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш механизмларини яратиши айтилган.

Сенат 24 январда бу бўйича қонун қабул қилиб, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиш, транспортни сабабсиз сирпантириш ва йўналишини сабабсиз кескин ўзгартириш каби хатти-ҳаракатларга чора кўрилишини маълум қилган.

Йўл безорилиги учун ҳатто машина бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 2 йилгача маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима жазосини қўллаш белгиланган.

🚀@raketauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғонада ўз уйида гиёҳванд моддалар сақлаган шахс қўлга олинди

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🚀@raketauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу синовли дунёда меҳр-муҳаббатга тўлиб, дунёни бор гўзаллигини ҳис қилишга интилиб яшаш керак.

Баъзи одамлар фақат жаннатга тушиш учунгина амалини қилиб, олам завқини ҳис қилмоқчи бўлганларга жахл қилиб ўзи билиб билмай золимлик қилади.

«Мен яратган оламни гўзаллигини ҳис қилдингми» деган саволган бундай одамлар қандай қилиб жавоб беришар экан?!

🚀@raketauzb


Ўзбекистон фуқаролари асосан қон айланиш тизими касалликларидан вафот этаётгани маълум бўлди

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида мамлакатда 174,4 минг киши вафот этган. Улардан 96 минги эркаклар, 78,4 минги эса аёллардир.

Вафот этганлар сони шаҳар жойларида 98,2 минг кишини, қишлоқ жойларида 76,2 минг кишини ташкил этган.

🚀@raketauzb


Москвадаги даҳшат: Люблино даҳасидаги ҳовлиларидан бирида ҳар куни кечаси маҳаллий аҳолини қўрқитадиган сирли тобутлар пайдо бўлмоқда.

Ставрополская кўчасидаги уйларнинг қўрқиб кетган аҳолиси ОАВга номаълум «тобутсоз» уларни икки ойдан бери қийнаб келаётганини айтишди. Ҳар куни эрталаб ахлатхона олдида улар янги ёғоч ёки рух тобутларни топишади.

Энг жасур ижарадорлар ҳам пистирма қўйишга уринди, аммо ўша тунларда даҳшатли нарсалар кўринмади. Улар «тунги пост»ни тарк этишлари биланоқ, воқеа такрорлана бошлади.

Вазият яқин атрофда қабристонлар ёки ўликхоналар йўқлиги билан мураккаблашади: энг яқин шунга ўхшаш объектлар даҳшатли топилмалар пайдо бўлган жойдан узоқда жойлашган.

🚀@raketauzb


Жиззахда алимент тўлашдан қочган ота 15 суткага қамалди

Бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан алимент тўлашдан бўйин товлаган ота Зарбдор туман суди қарорига асосан 15 суткага озодликдан маҳрум қилинди.

🚀@raketauzb


Ан-24 самолёти ҳавога кўтарила олмади ва Хабаровск ўлкасидаги минтақадан чиқиб кетди.

«Хабаровские авиалинии» компанияси кемаси 30 метрдан ортиқроқ масофани босиб ўтди ва буталар орасида тўхтаб қолди. Рейс Нелкандан ўлка пойтахтига йўналган эди.

Самолёт бортида 20 йўловчи ва 4 экипаж аъзоси бўлган - ҳеч ким жабрланмаган.

🚀@raketauzb


Тошкент ҳавосида чанг миқдори ошди

IQAir порталига кўра, пойтахт ҳавосида PM2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тавсия қилганидан 21,2 баравар ортиб кетган.

Бошқа ҳудудлардаги ҳаво сифати билан инфографикада танишинг.

🚀@raketauzb

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.