Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️Бўкада 19 ёшли ҳомиладор аёл ва унинг қорнидаги боласи шифокорлар айби билан нобуд бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан ССВ расмий муносабат билдириб, ҳолат сабабларини очиқлади.
🚀@raketauzb
Ҳолат юзасидан ССВ расмий муносабат билдириб, ҳолат сабабларини очиқлади.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат 14:30 атрофида Тошкент вилояти Бўка туманининг “Янгиобод” МФЙ ҳудудида яшовчи 2004 йилда туғилган Н.С. онаси томонидан ушбу ТТБ туғуруқ бўлимига йўлланма асосида олиб келинган. Бемор “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси билан муассасага ётқизилган. Шунга қарамай, аёл ўша куни соат 17:10 атрофида тилхат асосида шифохонадан чиқиб кетган.
Орадан 3 кун ўтиб, 20 ноябрь куни соат 04:50 да бемор Н.С. ушбу туғуруқ бўлимига қайта мурожаат қилган ва танасида шишлар ҳамда сариқлик белгилари билан оғир аҳволда қабул қилинган. Унга “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, ўткир ёғли гепатоз, анемия ўрта оғир даража, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси қўйилган.
Бироқ шу куни соат 13:10 атрофида даволаниш чоғида аёлнинг аҳволи оғирлашган ва шифокорлар консилиумидан сўнг, бемор реанимация бўлимига ўтказилган. Унинг ҳолати бўйича вилоят перинатал марказига хабар берилган.
Ҳомиладор аёл саломатлик ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, соат 14:55да жарроҳлик амалиётига олинган. Операция чоғида беморда барча инфекцион муолажалар тиббий кўрсатмага мувофиқ бажарилган. Лекин Н.С. нинг умумий аҳволи жарроҳлик амалиёти бажарилаётган даврда янада оғирлашиб, клиник ўлим ҳолати содир бўлган. Тегишли реанимацион муолажалар бажарилишига қарамай, беморда соат 17.50 атрофида биологик ўлим қайд этилган.
Дастлабки хулосага кўра, мазкур ҳолат сабаби сифатида “Ўпка артериясининг тромбоэмболик синдроми, оғир гепатоз, ўткир жигар етишмаслиги, уросепсис, септик шок" қайд этилган ва соат 20.00 лар атрофида прокуратура органларига расмий ахборот берилган.
"Ҳозирда Бўка тумани прокуратураси томонидан она ўлими бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти" - дейилади хабарда.
🚀@raketauzb