Бахсли "протокол" мажбурий эмас, тавсиявий характерга эга
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика олий таълим кенгаши мажлисининг 1-сонли бахсли баёни бўйича расмий муносабат билдирибди.
Айтилишича, Республика олий таълим кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида фаолият юритиб, давлат функцияларини амалга оширмайди ва қарорлари мажбурий кучга эга эмас. У ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига амал қилади ҳамда фақат тавсиявий характерга эга таклифлар ишлаб чиқади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларни нодавлат нотижорат ташкилотнинг ички иши сифатида баҳолайди.
Шунингдек, вазирлик ҳар қандай молиявий ҳаракатлар ёки манфаатлар поймол этилиши ҳолатлари бўйича мурожаатлар қабул қилишга ва уларни белгиланган тартибда кўриб чиқишга тайёрлигини билдиради.
👉 @r_kusherbayev