Вилоят прокурори ўринбосари О.Б.Кулдашев раҳбарлигида Мажбурий ижро бюроси, «Қашқадарё сув таъминоти» АЖ, вилоят Қурилиш ва уй - жой коммунал хўжалиги бошқармаси ва бошқа масъул ташкилотлар ходимлари иштирокида ичимлик суви ҳамда бошқарув сервис компанияларининг дебитор қарздорликни камайтириш борасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда соҳада йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.